Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*36.Хусусийлаштиришни қандай тушунасиз?


Download 0.5 Mb.
bet10/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*36.Хусусийлаштиришни қандай тушунасиз?
Жавоб: Хусусийлаштириш – мулкка эгалик хуқуқининг давлатдан хусусий шахсларга ўтиши. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга ёндашувнинг мухим хусусияти – уни дастурлар асосида босқичма – босқич амалга оширишдан иборат. 1992 – 1993 йиллар хусусийлаштиришнинг биринчи босқичини ўз ичига олиб, бу босқичда хусусийлаштириш жараёни умумий уй – жой фондини, савдо, махаллий саноат, хизмат кўрсатиш корхоналарини хамда қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш тизимини қамраб олди.
Давлат ижтимоий дастурида белгилаб берилган иккинчи босқич 1994-1995 йилларга тўғри келди. Бу босқичда кўплаб ўрта ва йирик корхоналар хиссадорлик жамиятларига айлантирилди, хамда уларнинг акциялари республика қимматбахо қоғозлар бозорининг асосини ташкил этди.
Давлат мулки хиссадорликка айлантирилиши билан бир қаторда кичик хусусий бизнес корхоналар ташкил этилди.
37.Ўзб.Республикасининг Олий Мажлиси қандай орган?
Жавоб: Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Узбекистон Республикаси парламенти булиб, конун чикарувчи хокимиятни амалга оширади.
Олий Мажлис 2 палатадан иборат
1 Конунчилик палатаси
2 Сенат
*38.Олий Мажлиснинг Сенат ва Қонунчилик палаталарининг тузилиш тартиби ва ваколатларини тушунтириб беринг.
Жавоб: Бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 8-бобида берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси худудий сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида сайланадиган 120 депутатдан иборат.
Олий Мажлис Сенати аъзолари Республикада мавжуд 14 субъектлардан 6 тадан сайланади, 16 нафари эса Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва 100 нафарни ташкил қилади.
Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма ваколатлари Конституциянинг 78-моддасида, мутлоқ ваколатлари 79, 80 – моддаларда берилган.
*39.Ўзб.Респ.Конституцияси қачон қабул қилинган?
Унга киритилган энг сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар нималардан иборат?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Конституция 6 та бўлим, 26 та боб, 128 та моддадан иборат.
Олий Мажлиснинг 2 палатали тузуми 2002 йил 27 январда утказилган умумхалк референдуми натижаларига кура хамда унинг асосида кабул килинган 2002 йилда 24 апрелдаги конунига мувофик Конституциянинг 76 – 88 моддаларига узгартириш киритилган.
Конституция - лотинча «constitutio» тузилиш сўзидан олинган бўлиб, давлатимизнинг бу асосий қонуни умумбашарий ғоялар билан суғорилган, Ўзбекистон халкларининг асрий эзгу орзуси бўлмиш мустақилликка, жамиятда янги ижтимоий муҳит яратишга хизмат қилишга қаратилган. Унда илк бор Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятлари – қонунларнинг устунлиги, давлат ҳокимиятининг уч тармоққа бўлиниш тамойили, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият эканлиги акс эттирилган.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling