Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


Download 0.5 Mb.
bet6/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 16 октябрь “ЎМКҲТ давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 400-сонли қарорининг асосий мазмунини айтинг.
Жавоб: Ўрта махсус , касб-ҳунар таълими тизимини замон талаблари асосидаги тармоқ давлат таълим стандартлари билан таъминлаш ва уни ўқув жараёнига жорий қилиш тўғрисида кўрсатмалар келтирилган.
*23.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 4 октябрь “Ўрта махсус, кас-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 400-сонли қарорининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
Жавоб: Қарорда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш даражаси ва сифатини янада ошириш ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини давлат таълим стандартлари ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига жавоб берадиган юқори малакали педагог ва муҳандис-педагог кадрлар билан таъминлаш асосий мақсад қилиб белгиланган.
Вазифалар:
- академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари педагог кадрлари, шунингдек уларни ўқитишда иштирок этувчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркиби касбий савиясининг узлуксиз равишда ўсиши ва малакаси ошириб борилишини таъминлаш;
- ўқитиш жараёнида замонавий хорижий методикаларидан фойдаланиш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагогларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширувчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибининг ривожланган мамлакатларнинг етакчи ўқув марказларида тажриба орттириши амалиётини кенгайтириш орқали илғор халқаро педагогик тажрибаларни жорий этиш;
- замонавий технологияларга асосланган корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланган ҳолда уларнинг базавий олий таълим муассасалари билан кооперациялашувини ва ҳамкорлигини чуқурлаштириш йўли билан муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш;
- академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари ва ўқитувчиларининг мунтазам равишда, яъни камида 3 йилда бир марта аттестациядан ўтказилишини ташкил этиш. Раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини танлов асосида тўлдириш;
- замонавий ахборот технологиялари ва Интернет халқаро ахборот тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда педагог кадрларни масофадан ўқитиш методини жорий этиш.
*24.Ўзб.Респ.Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябр “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 473-сонли қарорининг мазмунини айтиб беринг.
Жавоб: Бу карорда Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини изчил, босқичма-босқич амалга ошириш, 9-синфларнинг битирувчиларининг умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълими билан тўлиқроқ қамраб олинишини таъминлашни асосий мақсад қилиб қўйган.
*25. Ўзб.Респ.Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 25-сонли қароридан келиб чиқадиган таълим муассасалари раҳбарларининг вазифаларини айтиб беринг.
Жавоб: ВМнинг 25-сонли қарори асосида таълим муассасалари раҳбарлари ўқув тарбия жараёни сифатининг ички назоратини ва таҳлилини амалга оширади, қайта тайёрлаш ва малака оширишга эҳтиёж сезадиган ўқитувчилар контингентини аниқлайди. Педагог кадрларнинг касб малакаси даражасини ўрганиш асосида уларни табақалаштиради, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тегишли турлари ва шаклларини белгилайди, педагогларнинг мақсадли қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишни ташкил этишнинг аниқ йўналтирилган дастурларини тузади.
Қайта тайёрлашнинг 16 ҳафта (576 соат) бўлиб, унинг асосий турлари:
- педагогик қайта тайёрлаш
- касбий қайта тайёрлаш
Малака ошириш 4 ҳафта (144соат) этиб белгиланади.
*26. Ўзб.Респ.Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 август “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 165-сонли қароридан келиб чиқадиган таълим муассасалари раҳбарларининг вазифаларини айтиб беринг.
Жавоб: Таълим муассасалари раҳбарлари 165-сонли қарорга асосан ташкил этилган Директор жамғармаси маблағларини мақсадли сарфланишини, устама ҳақларини фақат юксак касб маҳоратига эга бўлган, ўқув-тарбия жараёни сифати ошишига аниқ ҳисса қўшаётган ўқитувчилар учун белгиланишини назоратга олиши ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссиялар ишини тўғри йўлга қўйилишини текшириб бориши лозим.
*27. Ўзб.Респ.Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 феврал “Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш тўғрисида”ги 40-сонли қароридан келиб чиқадиган таълим муассасалари раҳбарларининг вазифаларини айтиб беринг.
Жавоб:

  • малакали мутахассислар тайёрлашнинг юқори сифатини ва уларнинг амалий кўникмаларини янада самарали эгаллашларини назоратга олиш

  • корхоналар, муассасалар, ташкилотлар билан КҲК ўртасида ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини ўтказиш юзасидан шартномалар тузишни йўлга қўйиш

  • корхоналар, муассасалар, ташкилотлар билан КҲК ўртасида ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини зарур даражада, сифатли ташкил этиш юзасидан режали назоратни амалга ошириш

  • ишлаб чиқариш амалиётларини ўтказилиши бўйича мониторинг олиб бориш


Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling