Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*6. Ўзб.Респ.Президенти И.Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асарида қандай муаммолар илгари сурилган?


Download 0.5 Mb.
bet3/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*6. Ўзб.Респ.Президенти И.Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асарида қандай муаммолар илгари сурилган?
Жавоб: Ушбу асарда ҳақиқий миллий давлатимиз тарихи холисоналик тамойили асосида яратилиши лозимлиги, ўзбек миллатининг тарихий келиб чиқиши ва шаклланишининг илмий асосланган концепциясини яратиш лозимлиги муаммоси илгари сурилган.
*7.Ўзб.Респ.Президенти И.Каримовнинг “Мафкуравий бўшлиқ”, “Мафкуравий иммунитет” ҳақидаги фикрлари.
Жавоб: Ғоявий бўшлиқ муайян шароитда жамият, ундаги тоифа ва қатламларнинг онгида содир бўладиган ғоясизлик, мафкуравий вакуум холатидир. Муайян ақидалар, фикр ва ғоялар замон танқидига учраганда ёки янги пайдо бўлган ижтимоий-сиёсий кучлар томонидан инкор этилганда, давр талабига жавоб берадиган ғоя ва мафкура тўла шаклланиб улгурмаган ҳолларда ғоявий бўшлиқ вужудга келади.
Ғоявий бўшлиқнинг юзага келиши чуқур ижтимоий-сиёсий, маънавий-психологик муаммо ва жараёнлар билан боғлиқ. Одатда, янги ғоялар турлича таъсир кучига эга бўлади.
Айрим гуруҳлар уларни жуда тез қабул қилади, баъзи тоифаларнинг аввалги мафкуравий ақидаларидан юз ўгириш ва янги ғояларни қабул қилиши эса қийин кечади.
Ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишнинг яна бир манбаи-жамиятда бу соҳадаги тарбиянинг етарли эмаслиги, мафкуравий жараёнларни ўз ҳолатига ташлаб қўйилганлиги бўлиши ҳам мумкин.
Миллий мафкура ўзлигимизни, бир бутунлигимизни таъминлашга, айни пайтда унга тахдид солувчи кучлар, қарашларга йўналтирилган, ҳаётий заруратни акс эттирадиган ғоявий-назарий қарашлар тизимидир.
*8. “Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” асарида таълим соҳасини ислоҳ қилишнинг қандай асосий вазифалари белгилаб берилган?
Жавоб: Мазкур асарда таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш учун асосан, қуйидагилар асосий вазифа қилиб белгиланган:
1. Ўтмиш таълим тизимига хос камчиликлардан халос бўлиш;
2. Узлуксиз таълим тизимига ўтиш.
3. Давлат таълим тизими билан нодавлат таълим тизимини хам шакллантириш;
4. Илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш;
5. Таълим соҳаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
6. Таълим соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш кабилардир.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling