Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


(Давлат ва ҳуқуқ китоби 15-16 бетлар)


Download 0.5 Mb.
bet12/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

(Давлат ва ҳуқуқ китоби 15-16 бетлар)
*44.Фуқаролик жамияти деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Фуқаролик жамияти деганда ўзини-ўзи бошқарадиган жамият тушунилади. Ўзбекистонда унинг негизини маҳаллалар ташкил этади.
Фуқаролик жамияти – комил фуқароларлардан, яъни узвий боғлиқликда бўлган ҳамда аҳлоқий маданиятга таянадиган ҳуқуқий ва сиёсий маданиятга эга одамлардан иборат жамиятдир. Фуқаролик жамияти жамиятнинг юқори шакли хисобланиб у ўз ичига турли уюшмаларни таркибий қисмларини қамраб олади.Улар ўз мохиятига кўра жамиятдаги адолатлилик тамойилига асосланган хамжамият бўлишини ифода этади. Бу жамиятда хар бир киши ўзи учун олий фаровонлик топади.Фуқаролик жамияти шундай жамиятки унда ахолини бирон бир гуруҳи бошқа бирон бир гуруҳни ўзига бўйсундира олмайди.
(Давлат ва ҳуқуқ китоби, 8 бет)
*45.Демократик давлат бошқа турдаги давлатлардан асосан нимаси билан фарқ қилади?
Жавоб: Демократик давлат ўзининг ижтимоий-иқтисодий ва социал масалаларни эркинлик асосида ҳал қилиши билан бошқа давлатчилик турларидан фарқ қилади.
Демократик давлатда хокимият юридик жихатдан халқни қўлида бўлади. Инсон ва фуқароларни тенг хуқуқлиги эълон қилинади ва таъминланади. Мафкуралар хилма хиллигига асосланилади, кўппартиявийлик жорий қилинади
*46.Шахс, миллат, орият, адолат тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги нималарда акс этади?
Жавоб: Аввало шахс фалсафий тушунча бўлиб, том маънодаги шахснинг шаклланиши бевосита миллат ва ижтимоий адолат тушунчалари билан узвий боғланади. Чинакам маънода шахс бўлиш учун миллий ғурур ва орият туйғуларига эга бўлиш зарур. Агар ана шу фазилатларга эга бўлса, инсон ижтимоий адолат учун курашувчан шахс бўлади. Демак, шахс, миллат, орият, адолат тушунчалари мантиқан бир-бирига боғлиқ бўлиб, уларнинг яхлитлиги шахс камолотида намоён бўлади.
*47.Ўзбек миллий давлатчилигининг тарихий илдизлари, уларнинг бугунги давлатчилигимизни мустаҳкамлашдаги ўрни нималардан иборат?
Жавоб: Ўзбек давлатчилиги эрамиздан аввалги 1-минг йилликнинг бошларидаёқ пайдо бўла бошлаган. Ўлкамизда пайдо бўлган илк давлатлар қадимги Хоразм, қадимги Суғд, қадимги Бақтрия давлатларидир. Миллий давлатчилигимизнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишига Эрон аҳмонийлари давлати томонидан эрамиздан аввалги VI асрнинг 2-ярмидан бошлаб уюштирилган босқинчилик юришлари, Александр Македонский қўшинларининг ҳужуми каби истилочилик юришлари ҳам муайян даражада таъсир кўрсатган. Натижада миллий давлатчилигимиз ташқи душманларга қарши миллий озодлик кураши натижасида шаклланиб борди. Давлатчилигимиз тараққиётига хос бўлган бундай хусусиятларни кейиги даврларда ҳам кўришимиз мумкин.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling