Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*56.Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда қандай маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш керак?


Download 0.5 Mb.
bet15/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*56.Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда қандай маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш керак?
Жавоб: ёшларда мафкуравий имунитетни шакллантириш учун аввало уларни ватанимизнинг шонли утмиши, аждодларимизнинг бой мероси билан таништиришга каратилган тадбирларни утказиш, биз барпо этаётган янги жамиятнинг назарияси ва амалиёти хакида маълумотлар бериб бориш зарур.
*57.Ёшларнинг маънавий, эстетик эҳтиёжлари ва уларни шакллантирувчи омиллар нималардан иборат?
Жавоб: шахснинг бирор нарсага кучли талабига эхтиёж дейилади. Маънавий, эстетик эхтиёжлар: театр, кино санъати, музей, бадиий адабиёт, табиат, амалий ва бадиий хунармандчилик санъати асарлари, байрамлар оркали шакллантирилади.
*58. “Куч билим ва тафаккурда” концепциясининг маънавий моҳияти нимадан иборат?
Жавоб: Президент И.Каримов буюк бобомиз А.Темурнинг «Куч-адолатда» деган машхур сузларини ривожлантириб, куч айни чогда, адолат билан бирга билим ва тафаккурда эканини уктиради. Шубхасиз жамиятда адолат хукмрон булмоги яъни, конун устиворлиги бош мезони булмоги лозим. Шу билан бирга, билимдон, том маънода зиёли, салохиятли инсонлар тарбиялаб етиштириш учун билим билан бирга мустакил фикрловчи инсонланинг хам булмоги хаётий заруриятдир. Чунки, Президент ибораси билан айтганда: «Албатта билим керак. Аммо билим уз йулига, мустакил фикрлаш хам катта бойликдир».
*59.Мафкура, унинг моҳияти, вазифалари ва жамият ҳаётидаги ўрни
(“Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” рисоласи асосида)
Жавоб: узининг хаётини, олдига куйган максадларини аник тасаввур кила оладиган, уз келажаги хакида кайгурадиган миллат хеч бир даврда, миллий гоя ва миллий мафкурасиз яшай олмайди.
Уз олдига куйган максади, кандай жамият курмокчи экани, унга кандай йуллар ва воситалар билан эришмокчи булаётгани хакидаги гоялар тизими хар бир миллат, халк ва жамиятнинг миллий мафкураси асосини ташкил этади.
Миллий мафкура халкнинг максад-муддаоларини ифодалайди, тарих синовларидан утишда унинг рухини кутариб, суянч ва таянч булади, шу миллат, шу жамият дуч келадиган куплаб хаётий муаммоларига жавоб излайди. У инсонга факат моддий бойликлар ва неъматлар учун эмас, аввало Оллох Таоло ато этган акл-заковат, иймон-эътикод туфайли юксак маънавиятга эришиш учун интилиб яшаш лозимлигини англатадиган, бу мураккаб ва тахликали дунёда унинг тараккиёт йулини ёритадиган маёкдир.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling