Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси


-савол. Расмий огоҳлантириш


Download 1.96 Mb.
bet19/27
Sana14.04.2023
Hajmi1.96 Mb.
#1357380
TuriСеминар
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
8-мавзу комплекс-СЦЕНАРИЙ

2-савол. Расмий огоҳлантириш


Ўқув саволини ёритишда фойдаланиладиган интерфаол методлар:
1. “КИЧИК ГУРУҲЛАРДА ИШЛАШ” МЕТОДИ  курсантларни фаоллаштириш мақсадида уларни кичик гуруҳларга ажратган ҳолда ўқув материалини ўрганиш ёки берилган топшириқни бажаришга қаратилган дарсдаги ижодий иш.
2. “БЛИЦ–СЎРОВ”. Берилган саволга қисқа, аниқ ва лўнда жавоб беришни ўргатади.

КИЧИК ГУРУҲЛАРДА ИШЛАШ” МЕТОДИ қўлланилганда курсант кичик гуруҳларда ишлаб, дарсда фаол иштирок этиш ҳуқуқига, бошловчи ролида бўлишга, бир-биридан ўрганишга ва турли нуқтаи- назарларни қадрлаш имконига эга бўлади.


“Кичик гуруҳларда ишлаш” методи қўлланилганда таълим берувчи бошқа интерфаол методларга қараганда вақтни тежаш имкониятига эга бўлади. Чунки таълим берувчи бир вақтнинг ўзида барча курсантларни мавзуга жалб эта олади ва баҳолай олади.


Кичик гуруҳларда ишлаш учун қуйидаги саволлар тақдим этилади:
Расмий огоҳлантириш деганда нимани тушунасиз?
Профилактика инспекторининг расмий огоҳлантириш фаолиятининг ҳуқуқий асослари деганда нимани тушунасиз?
Профилактика инспектори томонидан расмий огоҳлантиришни қўллаш тартиби ва шартлари деганда нимани тушунасиз?
Профилактика инспекторининг расмий огоҳлантириш фаолияти нима мақсадда ўтказилади?

КИЧИК ГУРУҲЛАРДА ИШЛАШ” МЕТОДИни қўллаш босқичлари:





  1. Курсантлар уч ёки ундан ортиқ кичик гуруҳларга бўлинади.

  2. Ҳар бир гуруҳнинг таркибини эълон қилади.

  3. Ҳар бир гуруҳга саволлар тақдим этилади.

  4. Гуруҳларнинг саволларга жавоб тайёрлашига старт берилади.

  5. Гуруҳларнинг жавоблари тингланади.

  6. Гуруҳларнинг бир-бирларига берилган саволлар бўйича ҳам фикрлари эшитилади (агар бўлса).

  7. Якуний тўғри жавоблар эълон қилинади.


Ушбу методда саволни қуйиш ва унга берилган жавобларни тинглаш қоидалари:
биринчи қоида – умумий ва кенг мазмунли саволлар шакллантирилади;
иккинчи қоида – курсантлар ўзаро тенг имкониятларга гуруҳларга бўлинади;
учинчи қоида – саволлар шундай эълон қилинадики, ҳар бир гуруҳ бошқа гуруҳларнинг саволларини эшитиб, билиб олиши керак;
тўртинчи қоида – барча гуруҳларга саволларга жавоб излаш учун бир хил вақт берилади;
бешинчи қоида – бир гуруҳ саволларга жавоб бераётганда бошқа гуруҳлар ҳам муҳокамани тугатиб, улар ҳам жавобни тинглаб туришлари керак;
олтинчи қоида – гуруҳларга бир-бирларининг жавобларини тўлдириш, инкор қилиш ёки қўшилишга имкон берилади;
еттинчи қоида – гуруҳда барчанинг фаол бўлишига ундалади;
саккизинчи қоида – ўз гуруҳининг жавобига қўшилмайдиган курсантларга ўз жавобини алоҳида баён этишга имкон берилади.


БЛИЦ–СЎРОВ” кичик гуруҳлар фаолиятида қатнашмаётган курсантларни фаоллаштириш учун қўлланилади.

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling