Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси
Жами: 80 дақиқа МАШҒУЛОТНИНГ БОРИШИ
8-мавзу комплекс-СЦЕНАРИЙ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тушунтириш
Жами:
|
80 дақиқа |
МАШҒУЛОТНИНГ БОРИШИ
1. Мотивация (кириш қисми): (10 дақиқа)
– Курсантларнинг машғулотга тайёрликларини, керакли адабиётлар ва методик қўлланмалар билан таъминланганлик даражасини текшириш;
– машғулот аввалда мамлакатимиз ва дунё саҳнида рўй берган воқеъа ҳодисаларни баён этиш;
– машғулот мавзусининг профилактика инспекторлари фаолиятида тутган ўрни ва аҳамиятини курсатларга тушунтириш;
– мавзунинг долзарблигини асослаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фикрларини баён этиш;
– мавзуга доир адабиётлар билан таништириш;
– Курсантларни ўз устида ишлашга ундайдиган, руҳлантирадиган ҳамда тарбиявий аҳамиятга эга бўлган метариалларни баён этиш.
Тушунтириш: «Аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш – бугунги кунда энг муҳим вазифадир»2. Мазкур вазифа ижроси юзасидан мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилиб келинаётган кенг кўламли ислоҳотлар хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, республикада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашишнинг янгича тизими шаклланиши учун зарур шарт-шароитлар яратди. Мамлакатда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланди. Жумладан, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ташкил этилиб, жойларда маҳалла, қишлоқ ва овулларда ички ишлар органлари таянч пунктлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида қатор вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, ушбу масканда профилактика инспекторларининг ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш механизмлари амалиётга татбиқ этилди.
Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда босқичма-босқич қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, мавжудлари қайтадан такомиллаштирилди.
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунининг қабул қилиниши ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқди. Негаки, қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ўрни ва аҳамияти, мақсад ва вазифалари, субъектлари ва уларнинг ваколатлари, умуман олганда, давлатнинг, жамиятнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги позицияси ўзининг аниқ ва қатъий ифодасини топди.
Download 1.96 Mb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling