ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
АКАДЕМИЯСИ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ
ВА КРИМИНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ФАОЛИЯТИ ФАНИДАН «ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ЯККА ТАРТИБДАГИ ПРОФИЛАКТИКАСИ» НОМЛИ МАВЗУНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА
ЎҚУВ МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМА
ТОШКЕНТ 2022
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” фанининг “Ҳуқуқбузарликлар якка тартибдаги профилактикаси” мавзусини ўрганиш бўйича ўқув методик қўлланма Ўзбекистон Республикаси ИИВ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилгин ҳолда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” мутахассисликлари бўйича “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” фани дастури ва ушбу фан бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ўқув-услубий кенгаши мажлисида маъқулланган методик материалларга асосланиб тайёрланган.
Тайёрлади: Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
ва криминология кафедраси
ўқитувчиси, катта лейтенант
Қ.М. Очилов
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва криминология кафедраси мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланган
(2022 йил 10 сентябрь 21-сонли баённома).
© Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2022
8-МАВЗУ: ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ЯККА ТАРТИБДАГИ ПРОФИЛАКТИКАСИ
Маъруза – 2 соат
Семинар – 4 соат
Амалий машғулот – 8 соат
Мустақил иш – 7 соат
М А Ъ Р У З А – 2 СОАТ
1-маъруза машғулотини ўтказиш
СЦЕНАРИЙ–РЕЖАСИ
Маъруза мақсади:
Методик мақсади: Замонавий ўқув техника воситалари ёрдамида ҳамда ўқитишнинг интерактив усулларидан фойдаланган ҳолда курсантлар ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини ўзлаштириб олишлари, Хуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасининг умумий қоидаларини ўрганишлари ва амалда қўллаш кўникмаларига, хуқуқбузарликдан жабрланувчи, ҳуқуқбузар, профилактик сухбат, профилактика ишини юритиш билан боғлиқ ҳужжатларни тузиш кўникмаларига эга бўлишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |