Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси
-савол. Ҳуқуқбузарликлар якка тартибдаги профилактикасининг чора-тадбирлари
Download 1.96 Mb.
|
8-мавзу комплекс-СЦЕНАРИЙ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Профилактик суҳбат;
2-савол. Ҳуқуқбузарликлар якка тартибдаги профилактикасининг чора-тадбирлари
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларга жиноят учун жазонинг муқаррарлигини англатиш орқали ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, аҳолига жиноят ва жиноят содир этган шахсларнинг ижтимоий хавфи, жиноят содир этиш усул ва воситалари ҳақидаги маълумотларни етказиб, ўзини ўзи ҳимоя қилишларига эришиш, шунингдек ҳуқуқбузарликдан жабрланган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва ижтимоий реабилитация қилиш билан бирга, ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ахлоқан тузатиш, ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларнинг шахсий ва мулкий хавфсизлигини таъминлаш долзарб масалалардан ҳисобланади. Мазкур масаланинг ижобий ҳал қилинишида ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасига доир энг мақбул чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини самарали ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунда ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари аниқ белгиланган бўлиб, улар қуйидагилар: – профилактик суҳбат; – расмий огоҳлантириш; – ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш; – ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш; – профилактик ҳисобга олиш; – мажбурий даволанишга юбориш; – маъмурий назорат. Профилактик суҳбат; Профилактик суҳбат шахсни жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишга ишонтириш, ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатларини ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликни тушунтириш мақсадида ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган ҳамда профилактик ҳисобга олинган шахсларга нисбатан амалга оширилади. Профилактик суҳбатни жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги, паспорт-виза, назорат-лицензия, мулк ва объектларни қўриқлаш қоидаларига риоя қилиш устидан бевосита текширув ва назоратни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этишга жалб этилган ички ишлар органининг масъул вакили, шу жумладан профилактика (катта) инспектори ҳам амалга ошириши мумкин. Профилактик суҳбатни амалга ошириш жараёнида суҳбат ўтказувчи ходим «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонун»нинг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий принциплари» номли 5-моддасида келтирилган «ишонтириш усулининг устуворлиги» принципига қатъий риоя қилиши шарт. Профилактик суҳбат ички ишлар органларида, милиция таянч пунктларида, шунингдек шахснинг яшаш, ўқиш, иш жойида ёхуд бевосита ғайриижтимоий хулқ-атвор ёки ҳуқуқбузарлик аниқланган жойда ўтказилади. Профилактик суҳбатни амалга оширган ходим бу ҳақда ички ишлар органларида юритиладиган «Профилактика суҳбатини қайд этиш» китобига қайд этиши ҳамда келгусида жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этмаслик ҳолатларини давом эттирмаслик, акс ҳолда қонунда белгиланган маъмурий жавобгарлик келиб чиқиши мумкинлигини тушунтириши лозим. Шахс ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори ёки содир этган ҳуқуқбузарлигининг моҳиятини англаб етса ва пушаймон бўлса, ходим профилактик суҳбат билан чегараланиши мумкин, аксинча, шахс ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори ёки содир этган ҳуқуқбузарлигининг моҳиятини англаб етмаса ва пушаймон бўлмаса, у ҳолда шахсга нисбатан расмий огоҳлантириш қўлланилади. Ушбу ҳолатда шахс жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати ёки ҳаракатсизлигини ёхуд ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс деб топилади ҳамда шу жойнинг ўзида ушбу шахсга нисбатан расмий огоҳлантириш чиқарилади. Download 1.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling