Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси
-савол. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси тушунчаси, уни қўллаш шартлари ва асослари
Download 1.96 Mb.
|
8-мавзу комплекс-СЦЕНАРИЙ
1-савол. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси тушунчаси, уни қўллаш шартлари ва асослари
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси деганда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга тарбиявий таъсир кўрсатишга доир фаолияти тушунилади. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг мазкур тури якка тартибдаги профилактика объектига (ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар, шунингдек ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли (виктимлиги) юқори бўлган шахслар ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланган шахслар) самарали таъсир кўрсатиш имкониятига эга. Хусусан, бу борада профилактика (катта) инспектори ўзига нисбатан якка тартибда профилактика иши олиб борилаётган шахсларнинг ижтимоий-демографик (ёши, жинси, оилавий аҳволи, касби, маълумоти, яшаш ва ўқиш жойи кабилар), маънавий-руҳий (эҳтиёжи, қизиқиши, ижтимоий жараёнларга, умуминсоний ва миллий қадриятларга, меҳнатга, ўқиш ва ишга, ён-атрофидагиларга бўлган муносабати, дунёқараши, темперамент ва характери кабилар) ва биофизиологик (жисмонан ва руҳан соғлиғи, генетик хусусиятлари, жисмоний тузилиши, жисмоний ва руҳий имкониятлари, ёш даврига хос биофизиологик белгилари кабилар) хусусиятларини ўрганиши ҳамда ўрганиш натижалари асосида якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши мумкин. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси виктимологик профилактика доирасида ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда асосий эътибор ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш эҳтимоли (виктимлиги) юқори бўлган ва ҳуқуқбузарликлардан жабрланган шахсларга қаратилади. Умуман олганда, ҳуқуқбузарликларнинг якка ва умумий тартибдаги профилактикаси профилактик таъсир кўрсатиш объектининг бир ёки бир гуруҳ шахслар ташкил этиши билан фарқланади. Бошқача айтганда, якка тартибдаги профилактикада муайян шахсга, умумий тартибдаги профилактикада эса бир неча (ўнлаб, юзлаб, минглаб) шахсларга профилактик таъсир кўрсатилади. Айнан мазкур жиҳатни эътиборга олган ҳолда якка ва умумий тартибдаги профилактик чора-тадбирлар ўзига хос тарзда шакллантирилган. Шуни ҳам инобатга олиш керакки, айрим ҳолларда бир гуруҳ шахслар ҳам ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси объекти бўлиши мумкин. Аммо ушбу бир гуруҳ шахслар муайян бир бутун объектни ташкил этиши лозим. Бунга жанжалкаш оилаларни мисол қилиб келтириш мумкин. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасалар томонидан ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг ҳисобини юритиш, тарбиявий таъсир кўрсатиш орқали уларни ахлоқан тузатиш, уларда ижтимоий ҳаётга мос хулқ-атвор ва турмуш тарзини шакллантириш ҳамда назорат қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш эҳтимоли (виктимлиги) юқори бўлган шахсларни ҳуқуқбузарликнинг қурбонига айланиш хавфининг мавжудлиги, хавф туғдираётган ҳуқуқбузарликнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитлар, ҳуқуқбузарликларни содир этиш усули, шакли ва воситалари тўғрисида хабардор қилиш, уларни огоҳликка, ҳушёрликка чақириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи соҳавий хизматлари томонидан ўз фаолият йўналишлари ва ваколатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга оширишда шахснинг ўзини, у яшаётган ижтимоий муҳитининг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий-маиший шароитлари ва турмуш тарзи, ғайриижтимоий хулқ-атвори, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллигини, шунингдек содир этилган ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини тавсифловчи ва бошқа омиллар ҳисобга олиниши шарт. Вояга етмаганларга нисбатан якка тартибдаги профилактик ишлар профилактика (катта) инспекторлари ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси (катта) инспекторлари томонидан амалга оширилади. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси объектларини қуйидагилар ташкил этади: 1) ғайриижтимоий хулқ-атворга эга шахслар; 2) ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар; 3) ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар; 4) ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш эҳтимоли (виктимлиги) юқори бўлган шахслар; 5) ҳуқуқбузарликлардан жабрланган шахслар; 6) ижтимоий ҳимояга муҳтож вояга етмаганлар. Шахснинг ғайриижтимоий хулқ-атворга эгалиги қуйидагиларда намоён бўлади: Download 1.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling