Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси


Жами: 80 дақиқа МАШҒУЛОТНИНГ БОРИШИ


Download 1.96 Mb.
bet4/27
Sana14.04.2023
Hajmi1.96 Mb.
#1357380
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
8-мавзу комплекс-СЦЕНАРИЙ

Жами:

80
дақиқа



МАШҒУЛОТНИНГ БОРИШИ
1. Мотивация (кириш қисми): (10 дақиқа)
– Курсантларнинг машғулотга тайёрликларини, керакли адабиётлар ва методик қўлланмалар билан таъминланганлик даражасини текшириш;
– машғулот аввалда мамлакатимиз ва дунё саҳнида рўй берган воқеъа ҳодисаларни баён этиш;
– машғулот мавзусининг профилактика инспекторлари фаолиятида тутган ўрни ва аҳамиятини курсатларга тушунтириш;
– мавзунинг долзарблигини асослаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фикрларини баён этиш;
– мавзуга доир адабиётлар билан таништириш;
– Курсантларни ўз устида ишлашга ундайдиган, руҳлантирадиган ҳамда тарбиявий аҳамиятга эга бўлган метариалларни баён этиш.
Тушунтириш: Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирларни, хусусан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, бу борада давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «нотинч оилалар фарзандлари, уюшмаган ёшлар, иш билан банд бўлмаган, «оммавий маданият» таъсирига тушиб қолган йигит-қизларнинг хатти-ҳаракатларини назоратга олишда уларнинг ота-оналари масъулиятини ошириш, кашандалик, алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш ва бошқа иллатлар профилактикаси» каби долзарб вазифалар назарда тутилган. Бу эса, ички ишлар органлари фаолиятига илғор иш усулларини жорий этиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш бўйича фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорликни ташкил этишни тақозо этади.
Бугунги кунда ҳуқуқни қўллаш амалиёти, хусусан ички ишлар органлари фаолиятига қўйилаётган асосий талаблардан бири, ҳуқуқбузарликларнинг оқибати билан қарши курашиш эмас, балки уларнинг барвақт профилактикасини амалга ошириш, ҳар бир жиноятнинг адолати ва ҳақиқатини таъминлашдан иборатдир. Шунинг учун ҳам, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга, фуқароларга қонунга ҳурмат ва қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик муносабатини сингдиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш олиш фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда ҳудудларда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, жиноятларнинг содир этилиши сабаблари, шахсда ғайриижтимоий хулқ-атвор ва хусусиятларнинг шаклланишига ҳамда турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига, қонунга ёки қонун ижросига путур етказадиган, унга риоя қилишга тўсқинлик қиладиган омиллар оиладаги муҳит таъсирида юзага келади. Зеро, ҳар қандай ҳуқуқбузарликнинг келиб чиқишида оиладаги носоғлом ижтимоий-руҳий муҳит муҳим рол ўйнайди.
Келгусида ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти самарадорлигини ошириш, хусусан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ҳамда уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини олиб бориш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиб, амалга оширилишини таъминлашга доир ҳуқуқий механизмни яратиш, ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир фаолиятини моддий-техник ва молиявий жиҳатдан таъминлаш, бу борадаги ишларни ташкил этиш ҳамда ходимларнинг меҳнат шароитларини, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш чора-тадбирларини кўриш ҳозирги замон талабидир.

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling