Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси


Download 1.96 Mb.
bet8/27
Sana14.04.2023
Hajmi1.96 Mb.
#1357380
TuriСеминар
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
8-мавзу комплекс-СЦЕНАРИЙ

Расмий огоҳлантириш;

Расмий огоҳлантириш шахсга унинг ғайриижтимоий хулқ-атвор­ни давом эттиришига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида ёзма равишда тушунтиришдан, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўл­ган шахсни ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавоб­гар­лик ҳақида огоҳлантиришдан иборат бўлади. Расмий огоҳлантириш бланкаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 фев­рал­даги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оши­рувчи орган ёки муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган расмий огоҳлантириш шаклини ҳамда уни чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан тасдиқланган.
Расмий огоҳлантириш бланкаси қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланиб, серия ва рақамига эга бўлади ҳамда Ички ишлар вазир­лиги томонидан қуйи турувчи тизимлар учун марказлаштирилган ҳолда, белгиланган тартибда тайёрланади.
Расмий огоҳлантириш ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бе­восита амалга оширувчи орган ёки муассасанинг ҳуқуқбузар­лик­ларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга оширишга масъул бўлган мансабдор шахси (кейинги ўринларда масъул шахс деб юритилади) томонидан чиқарилади.
Ички ишлар органларида расмий огоҳлантиришни чиқариш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар рўйхати ИИВнинг тегишли буйруғи билан тасдиқланади.
Расмий огоҳлантириш масъул шахс томонидан ўз хизмат вазифа­сини бажараётган пайтда, олиб борилаётган профилактик тадбирлар жараёнида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда чиқарилади.
Расмий огоҳлантириш бланкасининг шакли икки, яъни фуқарога тақдим қилинадиган расмий огоҳлантириш ҳамда масъул шахсда қоладиган унинг қирқиб олинадиган қисмидан иборат бўлиб, расмий огоҳлантириш бланкаси расмийлаштирилганда унга барча ёзувлар қора ёки ҳаворанг сиёҳда, тушунарли қилиб ёзилиши талаб этилади.
Масъул шахс расмий огоҳлантириш бланкасини расмий­лаш­ти­раётган пайтда шахснинг ёнида унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, расмий огоҳлантириш бланкасининг тегишли графалари шахс­нинг сўзлари орқали тўлдирилади ва бланка расмийлаштир­гани­дан сўнг масъул шахс уни имзолайди.
Расмий огоҳлантириш бланкасининг қирқиб олинадиган қисми расмий огоҳлантирилаётган шахс томонидан ҳам имзоланади, агар у имзо қўйишдан бош тортса, расмий огоҳлантириш бланкасига бу ҳақда ёзиб қўйилади.
Расмий огоҳлантириш бланкаси расмийлаштирилганидан сўнг расмий огоҳлантирилган шахсга берилади, унинг қирқиб олинадиган қисми масъул шахсда қолади.
Масъул шахс, расмий огоҳлантириш чиқарилганлиги тўғрисида, у қайси шахсга эълон қилинган бўлса, ўша шахснинг иш (ўқиш) жойидаги иш берувчига (маъмуриятга) ёки яшаш жойидаги фуқаро­ларнинг ўзини ўзи бошқариш органига қуйидаги ҳолларда хабар қилиши керак:
– шахс ғайриижтимоий хулқ-атворга эга эканлигини англаб етмаган ва қилган ишидан пушаймон бўлмаган ҳолларда;
– шахснинг ғайриижтимоий хулқ-атвори унинг иш (ўқиш) жойи­даги жамоага, шунингдек яшаб турган жойидаги маҳалла фуқаро­ларининг тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солиши ёки тарбияси ва руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолларда;
– шахсда ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойилликнинг шаклланишига туртки берган омил ёхуд шахснинг ҳуқуқбузарлик содир этишига имкон берган шарт-шароит бевосита унинг иш (ўқиш) жойидаги жамоа ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг муносабати ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳаракатсизлиги (бефарқлиги, лоқайдлиги) билан боғлиқ бўлган ҳолларда.
Эътиборли томони шундаки, «Ҳуқуқбузарликлар профилак­ти­ка­си тўғрисида»ги қонуннинг 32-моддасида келтирилган ҳуқуқбузарлик­ларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш 23-моддадаги ҳуқуқбузарлик­ларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритишдан мазмунан фарқ қилади.
Биринчи ҳолатда содир этилган ҳуқуқбузарликнинг сабаби ва шарт-шароитлари бевосита ғайриижтимоий хулқ-атворли шахс, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахснинг ўқиш, иш ёки яшаш жойидан биридаги муҳитга тўғридан-тўғри (бевосита) алоқадор бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам хабардор қилинувчи ғайриижтимоий хулқ-атворли шахс, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузар­ликлар содир этган қўл остидаги ходим, назоратидаги ўқувчи ва маҳалла фуқаросининг жамоа муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мум­кинлиги ҳақида огоҳлантирилади. Бу ҳолатда улар берилган хабар асосида ички имконияти ёки меҳнат келишувига биноан шарт­номани бекор қилиши, мураббий бириктириши ёки якка тартибдаги тарбиявий ишларни олиб бориши ёхуд бошқа ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин.
Тақдимномада эса тегишли давлат органига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига, жамоат бирлашмасига, жамоага ёки мансабдор шахсга мажбурият юклатилиб, ҳуқуқбузарларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф қилишлари талаб этилади. Чунки ушбу сабаб ва шароитлар айнан уларнинг фаолиятидаги камчилик, хато ёки эътиборсизлик деб баҳоланади.
Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи соҳавий хизматлари ҳуқуқбузарликдан жабрланганларга, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан ижтимоий реабилитация ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўллайдилар.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассаса томонидан ҳуқуқбузарликдан жабрланганларга, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирлари педагогик, психологик, тиббий, ижтимоий (иш, ўқиш, яшаш жойи билан таъминланиши, оиласи ва яшаш жойидаги маҳалла аҳли билан киришиб кетишида ёрдамлашиш кабиларда), моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўринишида бўлиши мумкин.
Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан такроран ҳуқуқбу­зар­лик содир этилишининг олдини олиш мақсадида якка тартибдаги профилактика иши ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизматининг милиция таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари, одам савдоси, жинсий эркинлик ва ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси, гуруҳи (катта) инспекторлари, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқ­бузарликлар профилактикаси (катта) инспекторлари томонидан олиб борилади.

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling