Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси
Download 1.96 Mb.
|
8-мавзу комплекс-СЦЕНАРИЙ
шахснинг жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи: қонуний никоҳсиз эр-хотин бўлиб яшаш, кўп қаватли уйларда яшаб, баланд овозда мусиқа оҳангларини эшитиб, қўшниларнинг тинчини бузиш ёки шундай оқибатни келтириб чиқарувчи бошқа машғулотлар билан шуғулланиш, оилада низоли ва жанжалли вазиятларни юзага келтириш, гиёҳвандлик ёки спиртли ичимликка ружу қўйиш кабиларда;
шахснинг жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи ҳаракатлари: жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда юриш, жамоат жойида юрганда ёки ўтирганда писта чақиб ёхуд жамоатчилик фойдаланадиган йўл ва йўлакларни туфлаб (нос билан) ифлослантириш, гап ташиш, ғийбат қилиш, кишиларни уриштириб қўйиш каби ҳаракатларида; шахснинг жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи ҳаракатсизлиги: асосли сабаб бўлмасдан жамоат транспортларида қарияларга, ногиронларга ёки ҳомиладор аёлларга жой бермаслик ёки маҳаллада уюштириладиган оммавий ҳашарларда иштирок этмаслик сингари ҳаракатсизликларда ифодаланиши мумкин. Қуйидагилар ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар сифатида эътироф этилади: илгари судланган шахслар; ички ишлар органлари таянч пунктида профилактик ҳисобда турганлар; – тажовузкор руҳий касаллар; – ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтганлар; – ҳеч қаерда ишламайдиган, ишёқмас, «текинтомоқ» фуқаролар; – диний экстремистик ташкилотларнинг ғояларига мойил шахслар; – нотинч оилалар; – ўзига нисбатан қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси танланган жиноят содир этишда айбланувчилар; – иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаганлиги учун жиноят иши тугатилганлар. Юқоридаги кўрсатиб ўтилганлар ҳуқуқбузарлик содир этмаган ёки содир этган бўлса-да, ҳуқуқбузарлик тариқасида ҳуқуқий баҳо берилмаган ёхуд содир этилган ҳуқуқбузарлик бўйича айбдорлиги исботланмаган, аммо ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахслар сифатида эътироф этиладилар. Аёлларнинг жабрланувчи бўлиб қолишига турли вазиятлар сабаб бўлади. Мисол учун, фуқаро С. маст ҳолатда ўзининг уйида турмуш ўртоғи фуқаро Г.ни нима сабабдан мендан сўрамасдан ота-онангни уйига бординг деб арзимаган баҳоналар билан низо чиқариб, хотинига жисмоний куч ишлатиб, унинг юзи ва танасининг турли жойларига қўли ва оёқлари билан оғир шикаст етказган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган1. Ҳуқуқбузарликлардан жабрланган шахс – ҳуқуқбузарлик оқибатида жисмоний, маънавий ёки мулкий зарар етказилган, яъни жабрланган шахс. Якка тартибдаги профилактик ишларни ташкил этиш жараёнини қуйидаги босқичларга ажратиб ўрганиш мумкин: Тайёргарлик босқичи. Ушбу босқичда ғайриижтимоий хулқ-атвор-га эга, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, ҳуқуқбузарлик содир этган, маъмурий назоратга ёки профилактик ҳисобга олинган шахс, ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳамда ҳуқуқбузарликлардан жабрланган шахслар ҳақида тўлиқ маълумотлар (ўқиш, иш, яшаш жойидан ёки унга нисбатан юритилган ҳуқуқ-бузарлик ишидан) йиғилади, якка тартибдаги профилактика иши бўйича индивидуал режа тузилади. Якка тартибдаги профилактика фаолиятини олиб бориш босқичи. Бу босқичда қонун ва қонуности меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилган тартибда белгилаб олинган якка тартибдаги профилактик чора-тадбирлар амалга оширилади. Ушбу жараёнда вазият тақозоси билан белгилаб олинган якка тартибдаги профилактик чора-тадбирлар ўзгартирилиши ёки қўшимча равишда профилактик чоралар ҳам қўлланилиши мумкин. Якунловчи босқич. Бу босқичда олиб борилган профилактик тад-бирлар натижаси таҳлил қилинади, муайян муддатда якка тартибда профилактика ўтказилган шахсга кўрилган профилактик чора қандай таъсир кўрсатганлиги ошкора ва ноошкора йўллар билан текширилади. Шундан сўнг якка тартибда профилактика амалга оширилаётган шахсга нисбатан олиб борилаётган ишларни қай йўсинда ташкил этиш масаласи ҳал этилади. Масалан, муддатидан илгари профилактик ҳисобдан чиқариш ёки маъмурий назорат муддатини узайтириш юзасидан тақдимнома киритиш ёхуд режага кўра якка тартибдаги профилактик ишларни давом эттириш. Профилактика инспекторининг ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси фаолиятидаги муаммолар? 1-чи муаммо. Нима учун профилактика инспекторлари ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасига ўз вақтида эътибор беришмайди? 1-чи муаммонинг ечими. Профилактика инспекторлари кўп ҳолларда ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этилгандан сўнг ёки муайян оқибат келиб чиққандан сўнггина ҳуқуқбузар шахслар билан ишлашга эътибор қаратади. Бу йўналишдаги муаммоларнинг биринчиси ҳамма профилактика инспекторлари ҳам якка тартибдаги профилактиканинг муҳим эканлигини тушуниб етмаслиги, иккинчиси ўзининг ҳудудида қайси хонадонда қандай ҳуқуқбузар шахслар яшашлиги ҳақидаги маълумотларга тўлиқ эга эмаслиги, учунчиси ўзининг вазифалари, мажбуриятлари ва ҳуқуқларини билмаслиги, шу боисдан профилактика инспекторлари томонидан мазкур масалаларга алоҳида эътибор қаратилиши, ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари эмас балки улани барвақт олдини олишга, уларнинг содир этилиши сабаблари ва имкон берадиган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартаф этишлари ҳамда касбий билим ва кўникмаларини мунтазам равишда шакллантириб боришлари учун илғор иш тажрибаларини ўрганишлари лозим. 2-чи муаммо. Профилактика инспекторлари фаолиятида профилактик ҳисобда турган шахслар билан ҳуқуқбузарликлар якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш жараёнида қандай мезонлар мавжуд бўлиши лозим? 2-чи муаммонинг ечими. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҲПББ томонидан ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турувчи шахслар билан якка тартибдаги профилактик ишларни ташкил этишни йўл йўриқларини кўрсатувчи услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиши ҳамда уларни жойларга етказиб берилишини амалга ошириш. Download 1.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling