Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
28/66
акциялар сони ва турлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда
тутилган бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда:
марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий
депозитарийси жамиятлар акциядорлари реестрлари шакллантирилишини таъминлаши ва
шакллантирилган реестрларни сақлаши шарт;
жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан бир ойдан кечиктирмай марказий
рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан
шартнома тузиши шарт.
Акциядор ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи
депозитарийни ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиши шарт.
У ўзига оид маълумотлар ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тақдим этмаган ҳолларда, шунинг
оқибатида акциядорга етказилган зарар учун марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини
бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва акциядорнинг ўз акцияларига бўлган
ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи депозитарий жавобгар бўлмайди.
48-модда. Депо ҳисобварағидан кўчирма
Депо ҳисобварағидан кўчирма акциядорнинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини тасдиқлайдиган,
депозитарий томонидан бериладиган ҳужжатдир.
Акциядорга унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи
депозитарий акция эгасининг ёки унинг қонуний вакилининг талабига биноан икки иш куни ичида
депо ҳисобварағидан кўчирма бериши шарт. Қимматли қоғозлар эгаси депо ҳисобварағидан
кўчирмага ўзига оид бўлмаган ахборотни, шу жумладан бошқа қимматли қоғозлар эгалари ҳамда
уларга тегишли қимматли қоғозларнинг сони тўғрисидаги ахборотни киритишни талаб қилиш
ҳуқуқига эга эмас.
Депо ҳисобварағидан кўчирма берган шахс унда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва
тўғрилиги учун жавобгардир. Депо ҳисобварағидан кўчирма бериштартиби, кўчирманинг шакли ва
мазмунига оид талаблар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат
органи томонидан белгилаб қўйилади.
Давлат вакилига депо ҳисобварағидан кўчирма бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
амалга оширилади.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling