Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
25/66
жамият уставига акциядорларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган ўзгартишлар ва қўшимчалар
киритилганда ёки жамиятнинг устави уларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган тарзда янги таҳрирда
тасдиқланганда, башарти акциядорлар тегишли қарорлар қабул қилинишига қарши овоз берган
бўлсалар ёки овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлсалар, ўзларига қарашли
акцияларнинг ҳаммаси ёки муайян қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб
қилишга ҳақлидир.
Ўзларига тегишли акцияларни жамиятнинг қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлган акциядорлар рўйхати овоз бериш натижасида ушбу Қонунга мувофиқ акцияларни қайтариб
сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига
киритилган умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг
маълумотлари асосида тузилади.
Жамият акцияларни бозор қиймати бўйича қайтариб сотиб олади, бу қийматни аниқлаш чоғида
жамиятнинг акцияларни баҳолашни ва қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга
келишига сабаб бўладиган ҳаракати натижасида унинг қиймати ўзгариши ҳисобга олинмайди.
45-модда. Акциядорларнинг ўзларига тегишли
акцияларни жамият қайтариб сотиб олишини
талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириш тартиби
Жамият акциядорларни ўзларига тегишли акцияларни жамият қайтариб сотиб олишини талаб
қилиш ҳуқуқи борлигидан, қайтариб сотиб олиш баҳоси ва уни амалга ошириш тартибидан
хабардор этиши шарт.
Овоз бериш натижасида ушбу Қонунга мувофиқ жамият акцияларни қайтариб сотиб олишини талаб
қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкин бўлган масалалар киритилган акциядорлар умумий
йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга етказиладиган хабар ушбу модданинг биринчи
қисмида айтиб ўтилган маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим. Акциядорларнинг умумий
йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлмаган акциядорлардан жамиятнинг акцияларни қайтариб
сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқи борлиги ва бундай ҳуқуқни амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги ахборот жамият акцияларни қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга
келишига сабабчи бўлган қарор қабул қилинган кундан эътиборан кечи билан 7 кун ичида уларга
юборилади.
Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талаби
акциядорнинг яшаш манзили (жойлашган манзили) ва у қайтариб сотиб олинишини талаб
қилаётган акциялар сонини кўрсатган ҳолда жамиятга юборилади.
Акциядорларнинг ўзларига қарашли акцияларни жамиятнинг қайтариб сотиб олиши тўғрисидаги
талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан
кечи билан 45 кун ичида жамиятга тақдим қилинмоғи лозим.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатиб ўтилган муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб
сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни 30 кун ичида сотиб олиши шарт.
Жамият акцияларни, ушбу Қонунга мувофиқ, овоз бериш натижасида акциялар жамият томонидан
қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкин бўлган масалаларни кун
тартибига киритган ҳолда умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисидаги хабарда кўрсатилган баҳода



Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling