Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet62/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

111-модда. Аудиторлик ташкилоти
Аудиторлик ташкилоти жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва унга аудиторлик
хулосаси тақдим этади.


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
65/66
Аудиторлик ташкилоти жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборотлар ҳақида
нотўғри якун баён этилган аудиторлик хулосаси тузганлик оқибатида етказилган зарар учун
жамият олдида жавобгар бўлади.
Устав фондидаги давлат улуши эллик фоиздан кўп бўлган жамиятларда аудиторлик текшируви
ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини
бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан
белгиланадиган рўйхат бўйича танлов асосида амалга оширилади.
112-модда. Тафтиш комиссияси хулосаси
Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулоса
тайёрлайди, бу хулосада:
ҳисоботларда ва жамиятнинг бошқа молия ҳужжатларида акс эттирилган маълумотлар қай
даражада тўғрилигига баҳо берилади;
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молия ҳисоботини тақдим этиш тартиби, шунингдек молия-
хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида ахборот
берилади.
ХIII БЎЛИМ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
113-модда. Акциядорлар ҳуқуқлари ва манфаатларининг кафолатлари
114-модда. Акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтлари
115-модда. Акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари
116-модда. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхона акцияларининг бирламчи эмиссияси
чоғида меҳнат жамоаси аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
117-модда. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг масъулияти
118-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар
113-модда. Акциядорлар ҳуқуқлари ва манфаатларининг кафолатлари
Давлат акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди.
Жамиятнинг хўжалик ва бошқа фаолиятига давлат органлари ва бошқа органларнинг
аралашишига йўл қўйилмайди. Уларнинг қонунсиз хатти-ҳаракатлари устидан суд тартибида
шикоят қилиниши мумкин.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling