Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet61/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

XII БЎЛИМ. ЖАМИЯТ
ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
110-модда. Тафтиш комиссияси
110-1-модда. Ички аудит хизмати
111-модда. Аудиторлик ташкилоти
112-модда. Тафтиш комиссияси хулосаси
110-модда. Тафтиш комиссияси


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
64/66
Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун жамият уставига мувофиқ
акциядорларнинг умумий йиғилиши тафтиш комиссиясини сайлайди.
Жамият тафтиш комиссиясининг ваколатлари ушбу Қонун ва жамият устави билан белгиланади.
Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан
тасдиқланадиган низомда белгилаб қўйилади.
Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бир йиллик ёки бошқа давр
ичидаги фаолият якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ташаббусига биноан, акциядорлар
умумий йиғилишининг, кузатув кенгашининг қарорига ёки жамият овоз берувчи акцияларининг
ҳаммаси бўлиб камида ўн фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига
биноан амалга оширилади.
Жамият тафтиш комиссиясининг талабига биноан жамиятнинг бошқарув органларидаги мансабдор
шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим
этишлари шарт.
Жамиятнинг тафтиш комиссияси ушбу Қонуннинг 72-моддасига мувофиқ акциядорларнинг
навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.
Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг
аъзоси бўлишлари, шунингдек жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни
эгаллашлари мумкин эмас. Жамият кузатув кенгашининг аъзоларига ёки бошқарув органларидаги
мансабдор шахсларга қарашли акциялар жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш чоғида
овоз беришда иштирок этиши мумкин эмас.
110-1-модда. Ички аудит хизмати
Активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан кўп бўлган жамиятда ички аудит хизмати
ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.
Ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари томонидан қонун
ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва
молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини,
хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига
риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун
ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб
бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади
ҳамда баҳолайди.
Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling