Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet39/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
42/66
қабул қилинган пайтдан эътиборан узоғи билан уч кун ичида йиғилиш чақиришни талаб қилган
шахсларга юборилади.
Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини
чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
Жамият кузатув кенгаши ушбу Қонунда белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан
ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган бўлса ёки уни чақиришни
рад этиш ҳақида қарор қабул қилган бўлса, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий
йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.
Бундай ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш билан
боғлиқ харажатлар акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан жамиятнинг маблағлари
ҳисобидан қопланиши мумкин.
73-модда. Саноқ комиссияси
Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун
акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият
кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби
акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади. Саноқ комиссияси таркиби камида
уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига жамият кузатув кенгашининг
аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари, коллегиал ижроия органи аъзолари, яккабошчилик
асосидаги ижроия органи, шунингдек бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи, шу билан бирга ана
шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар киритилиши мумкин эмас.
Саноқ комиссияси акциядорлар умумий йиғилишида кворум бор ёки йўқлигини аниқлайди,
акциядорлар (уларнинг вакиллари) умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқларини рўёбга чиқариши
муносабати билан юзага келадиган масалалар хусусида тушунтиришлар беради, овозга
қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради, овоз беришнинг белгиланган
тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди, овозларни
санаб чиқади ва овоз бериш якунини чиқаради, овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади,
овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling