Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet38/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

71-модда. Акциядорларнинг умумий
йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда жамият кузатув
кенгаши, ушбу Қонун 72-моддасининг ўн иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда эса умумий
йиғилишни чақирувчи шахслар қуйидагиларни белгилайди:
умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;
умумий йиғилишнинг кун тартибини;
умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестри тузиладиган
санани;
умумий йиғилишни ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри тузиладиган санани;
умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш тартибини;
умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига
тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;
овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.
Аниқ масала қўйилишини акс эттирмайдиган таърифларнинг (шу жумладан, "турли масалалар",
"бошқа масалалар", "ўзга масалалар" ва ҳоказоларнинг) акциядорларнинг умумий йиғилиши кун
тартибига киритилишига йўл қўйилмайди.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул
қилинган кундан эътиборан 30 кундан кам ва 45 кундан кўп белгиланиши мумкин эмас.


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
41/66
72-модда. Акциядорларнинг навбатдан
ташқари умумий йиғилиши
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарори
билан унинг ўз ташаббусига биноан, жамият тафтиш комиссияси талабига кўра, шунингдек талаб
тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган
акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби билан ўтказилади.
Жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга
бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан акциядорларнинг навбатдан ташқари
умумий йиғилишини чақиришни жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари
умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги талаб тақдим этилган пайтдан эътиборан узоғи билан 45
кун ичида амалга оширади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш
кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабабини кўрсатган ҳолда
таърифлаб берилмоғи лозим.
Жамият кузатув кенгаши жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг
камида ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан чақириладиган
акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг
таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш талаби акциядордан
(акциядорлардан) чиққан тақдирда бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган
акциядорнинг (акциядорларнинг) исми (номи), унга тегишли акцияларнинг сони ва тури
кўрсатилган бўлиши лозим.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш талабномаси акциядорларнинг
навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан
имзоланади.
Жамият тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга
бўлган акциядор (акциядорлар) навбатдан ташқари умумий йиғилишни чақириш тўғрисида
талабнома тақдим этган санадан бошлаб 10 кун ичида жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг
навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш
ҳақида қарор қабул қилиши лозим
Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида
ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан акциядорларнинг
навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги
ҳолларда қабул қилиниши мумкин, башарти: акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий
йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) ушбу модданинг биринчи
қисмида назарда тутилган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;
жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун
таклиф этилган масалалардан биронтаси ҳам унинг ваколатларига кирмаса;
кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларининг
талабларига мувофиқ бўлмаса.
Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш
тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги далил-исботли қарори



Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling