Кам қувватли қурилмалар учун техник топшириқлар.
Техник кўрсаткичларга мувофиқ шаҳар телефон тарқатиш тармоғидан телефон алоқасини ўтказиш. Ички телефон алоқасини ташкил қилиш учун ички телефон станцияси ўрнатилиши керак. Алоқа тизимида хукумат алоқасини урнатиш.
Барча офисларда, шунингдек, қўриқлаш пунктида, хизматчиларда, сервер хонасида, овозли жиҳозларда, кутубхонада, иш жойларида ва техник хоналарда телефон розеткасини 50 см баландликда ўрнатиш.
Интернетга кириш, шунингдек маҳаллий тармоқ папкаларига киришни таъминлаш учун маҳаллий компютер тармоғини ўтказиш.
Серверлар ва кабел шкафларини ўрнатиш.
Интернет ва тармоқ учун мўлжалланган (компютер) розеткаларини полдан 50 см баландликда ўрнатилади.
Биринчи тоифага мувофиқ компютер тармоғини електр таъминоти билан таъминлаш.
Сервер хонасида ва АТС хонасида кучайтирилган електр симлари.
Хавфсизлик тизими, қўриқлаш - ёнғин сигнализацияси ва видеокузатув тизимини ўз ичига олади. Ёнғин сигнализациясини ҚМҚ 2.08.02-96. га биноан ҳал қилиш. Биноларда қўриқлаш - ёнғин сигнализациясини ташкил қилиш керак.
Барча офислар ва техник хоналар ишчи кабинетларга ёнғин сенсорларини (датчик) ўрнатиш.
Дискка рақамли ёзувчи қурилма, текширув тизим ва дисплейларини ўрнатиш.
Ёзувчи қурилмани лойиҳалаш асосида белгилаш.
Бинонинг периметри бўйлаб, бино ичида, қаватларда, йўлакларда, қабулхонада, катта конференц залида ва мажлислар залларида IP камераларни ўрнатиш, 2 (иккита) ҳар бири 68,58 см (27 дюйм) бўлган мониторларни (хавфсизлик постида ва хавфсизлик бўлимида) ўрнатиш.
Ўрнатилган видеокузатув ускуналари сервер хонасида жойлашган бўлади.
Видеокузатувни кўриш учун, ҳавфсизлик постига ва режим бўлимига ускуналарни ўрнатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |