Акрам исмоилов


ҳаётнинг маъно-мазмунини меҳнат ташкил этади», деб таълимот


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

ҳаётнинг маъно-мазмунини меҳнат ташкил этади», деб таълимот 
беради. 
Баҳовуддин Нақшбандий «Худо кўнгилда-ю қўл ишда бўлсин»деб 
бежиз таъкидлаган эмас. Ҳатто Расулулоллоҳ (САВ) қиёмат куни 
арафасида ҳам меҳнат қилишни тарғиб этадилар: «Бирингиз экин учун 
қўлингизда ушлаб турган вақтингизда қиёмат-қойим бўлиб қолса-ю 
ниҳолни экиб олишга кўзингиз етса, албатта экиб кўйинг. Ёки бу 
ҳадисни «Сен бир кўчатни экаётган вақтингда, ана Дажжол чиқиб 


50 
қолибди, деб эшитсанг ҳам уни тузатиб экишга ҳаракат қил, чунки 
сендан кейин ҳам одамлар яшайди» деб тушунмоқ даркор. 
Шунинг учун ҳам инсонларнинг энг ёшлигидан бошлаб кучи, 
қобилиятига қараб меҳнатга, касб-ҳунарга ўргата бориш, меҳнатни 
эъзозлай оладиган қилиб тарбия бериш, болани билим ва касбга 
ўргатиш оиланинг диққат марказида бўлиши энг яхши самара 
беради. 
Меҳнат ва ҳунар ворислик асосида авлоддан-авлодга мерос бўлиб 
ўтиши кўплаб олимларимиз томонидан таъкидланган ва ҳунармандчилик 
соҳасида бунга юқори баҳо берилган. Чунки ҳунармандчиликдаги нозик 
ва машаққатли меҳнат сирлари авлоддан авлодга турмуш тарзи, қолаверса 
ирсият қонунларига бўйсунган ҳолда ўтади. Бундан ташқари касб-ҳунар 
сирларини ўргатишда илм аҳиллари, олимлар ва педагогларнинг меҳнати 
жамият учун нақадар керакли ва зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш 
лозим. 
Шу борада ёш авлодни касб-ҳунарга ўргатиш масаласи борасида 
меҳнат интизоми алоҳида ўрин тутади. Ходим ўз меҳнат вазифаларини 
ҳалол, виждонан бажариши, меҳнат интизомига риоя қилиши, иш 
берувчининг қонуний фармойишларини ўз вақтида ва аниқ бажариши, 
технология интизомига, меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва 
ишлаб чиқариш санитария талабларига риоя қилиши, иш берувчининг 
мол-мулкини авайлаб - асраши шарт. Бунинг учун ходимда касб – ҳунар 
ва меҳнат тарбияси шаклланганлиги ишлаб чиқаришда яхши самара 
беради. 
Ходимнинг меҳнат вазифалари ички тартиб қоидаларда, интизом 
тўғрисидаги Низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал 
ҳужжатларда (жамоат шартномаларида, йўриқномалар ва ҳоказоларда), 
меҳнат шартномасида аниқ белгилаб қўйилади. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling