Акрам исмоилов
Download 1.03 Mb. Pdf ko'rish
|
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI
Иш берувчи: 1 вариант
а) ҳар бир ходим ўз ихтисоси ва малакасига биноан ишлаши, ўзига беркитилган муайян иш жойига эга бўлишини кўзлаб, улар меҳнатини ташкил этиши; б) иш топширишдан олдин ходимларни белгиланган топшириқ билан ўз вақтида таништириш, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаши; в) бутун чоралар билан меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлаши; г) меҳнат шароитини яхшилаши, мехнат тўғрисидаги қонунларга оғишмай риоя қилиши, барча иш жойларида тегишли техника хизматини таъминлаши ва уларда меҳнат муҳофазаси қоидаларига (хавфсизлик техникаси қоидалари, санитария меъёрлари қоидалари ва ҳоказоларга) тўғри келадиган иш шароитини яратиши; д) ходимларнинг хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси, ёнғинга қарши хавфсизлик бўйича йўриқноманинг барча талабларига риоя қилишларини доимо назорат қилиши; е) иш хақини белгиланган муддатларда бериши; ж) ходимларнинг эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши, уларнинг уй-жой, маиший шароитларини яхшилаши; з) ишлаб чиқариш жараёнлари технологиясини ривожлантириш ва янгилаш муносабати билан малакаларини ошириши, иккинчи ва турдош касбларни эгаллашлари мақсадида ходимларни ўқитишга юбориши керак ва ҳоказо. Иш берувчи ходимдан унинг меҳнатга оид бурчларига кирмайдиган ишларни бажаришни, ҳаёт ва саломатликни хавф остига қўядиган, ходим ёки бошқа шахсларнинг ор - номуси ва шаънини камситадиган ҳаракатлар содир этишини талаб қилишга ҳақли эмас. Такрорлаш учун саволлар: 1. Меҳнат шартномаси нима? 2. Меҳнат шартномасининг зарурий шартлари. 3. Иш берувчининг бурчлари. 4. Ходимнинг бурчлари нимадан иборат? 5. Иш берувчининг масъулиятлари. 6. Ходимнинг масъулиятлари. 7. Иш берувчининг мажбуриятлари. 8. Ходимнинг мажбуриятлари. 9. Иш берувчининг жавобгарлиги. 10. Ходимнинг жавобгарлиги. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling