Акрам исмоилов


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

 
 
5.6. Меҳнат учун рағбатлантириш 
Ишидаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш 
чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни 
қўлланиш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш жамоа шартномалари, 
ички меҳнат тартиб қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, жамоа 
келишувларида, интизом тўғрисидаги Низомларда белгилаб қўйилади. 
Ходимлар меҳнат соҳасида давлат ва жамият олдидаги алоҳида 
хизматлари учун давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин. 
Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат 
ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш 
турларига кирмайди. 
Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга 
нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди. 
Меҳнатнинг натижаси қанча тез рағбатлантирилиб борилса, у 
шунча унумли бўлади. Айниқса хар ҳафтада, баъзан ҳар куни маош 
тўланиши эвазига юқори меҳнат унумдорлигига эришадилар. Хўжаликни 
юритишда 
мехнатнинг 
бу 
мотивини 
инобатга 
олиш 
юқори 
самарадорликка эришиш учун жуда муҳимдир. 
Таҳлил жараёнида меҳнат самарадорлиги унинг иш ҳақининг 
муддатида тўланишига боғликлиги муҳим аҳамиятга эга. 


58 
Меҳнат самарадорлигига шаҳар транспортининг таъсири.
Бу меҳнаткаш учун жуда катта аҳамиятга эга. Меҳнат шароити 
ходимларни ишга олиб келиш, ишлаш жараёнини таъминлаш ва ишдан 
уйгача кузатиб қўйишни ўз ичига олади. Ҳозир транспорт харажатлари 
қиммат. Ходимларнинг ишга бориб келиши учун ойлик маошининг 
асосий қисми кетиб қолади. Шу туфайли одамлар озроқ иш ҳақи бўлса 
ҳам яшаш жойига яқинроқ жойдаги корхоналарда ишлашни ҳоҳлайди. 
Албатта бу ходимнинг малакасига ҳам, мутахассислигига ҳам тўғри 
келмаслиги мумкин. Лекин у йўл ҳақини тежаш эвазига кўпроқ моддий 
манфаатдор. Аммо бундан меҳнаткаш ҳам, узоқроқда жойлашган корхона 
ҳам, жамият ҳам катта зарар кўради. Шу туфайли ҳар бир корхона ўз 
ходимини ишлатиш билан бирга уни ишга олиб келиш ва ишдан уйигача 
кузатиб кўйиш чорасини ҳам кўриши керак. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling