Акрам исмоилов


Хоналарни ёритиш усуллари


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

 
6.6. Хоналарни ёритиш усуллари 
Ёруғлик манбаларига нисбатан хоналарни ёритиш икки усулда 
бўлади: 
- табиий қуёш ёруғлиги ёрдамида (бунда қуёш тарқатаётган 
нурдан тўғридан-тўғри фойдаланилади ёки қуёш нурининг таъсирида 
ёруғлик тарқалаётган осмоннинг диффузия ёруғлигидан фойдаланилади); 
-қуёш ёрдамида ёритиш иложи бўлмаган хоналарни ва қуёш 
ботгандан кейин умуман хоналарни электр нурлари ёрдамида сунъий 
ёритиш йўли билан амалга оширилади. 
Табиий ёруғлик ўзининг барча хусусиятлари билан сунъий 
ёритилишдан кескин фарқ қилади. Табиий ёруғлик инсон кўриш 
органлари ва бошқа физиологик жараёнларнинг бориши учун зарур 


73 
бўлган ультрабинафша нурларга бой ва бу ёруғлик билан ёритилган 
хоналарда ишлаш кўз учун жуда фойдали. 
Табиий ёруғлик ёритилиш минтақаси бўйлаб бир текис тарқалади. 
Хоналарни табиий ёруғлик билан ёритиш ён томондан махсус 
қолдирилган ойналар орқали, жуда катга хоналарнинг юқори томонида 
махсус қолдирилган ойналари - фрамугалар ва бу икки ҳолатни 
комбинация қилган ҳолда амалга оширилади. 
Хоналарнинг бир хилда сунъий ёритиш - умумий ёритиш ва 
умумий ёритишга қўшимча равишда иш жойларини махсус ёритиш билан 
қўшиб комбинациялаштирилган ёритилиш усуллари ёрдамида амалга 
оширилади. 
Хоналарни фақатгина иш жойларидаги ёритилиш билан 
қаноатланишга мутлақо рухсат этилмайди. Хоналарнинг бир текисда 
умумий ёритилиш усули билан ёритилган бўлиши шарт. Бунда баъзи бир 
жойларда маълум миқдорда оширилган ёки қисман камайтирилган 
ҳолатларга йўл қўйилади, лекин ҳар қандай ҳолда ҳам умумий хоналар 
учун санитария талабларини қондирадиган ёритилиш бўлишига эришиш 
керак. 
Мураккаб 
ишлар 
бажариладиган 
хоналар 
комбинациялаштирилган ёритилиш билан таъминланиши зарур. Бундай 
ёритилиш икки томонлама ижобий самара беради, биринчидан, иш 
жойларида, айниқса, иш бажарилаётган жойларда ва юзаларда ҳар қандай 
қоронғилик ва сояларни бартараф этади ҳамда бу иш жойлари учун керак 
бўладиган ёруғлик миқдорини аниқ ҳисоблаш имкониятини беради. 
Иккинчидан, умумий ёритилишига нисбатан кам энергия сарфлашга 
эришилади. 
Иш бажариш вазифасига кўра сунъий ёритилишлар: ишчи 
ёритилиши, фалокат ёритилиши ва махсус ёритилишларга бўлинади. 
Ишчи ёритилиш корхонанинг ҳамма хоналари, худудлари, ўтиш 
жойлари, транспорт воситаларининг ҳаракатланиш жойларида зарур 
бўлади. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling