Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet44/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

Фиброзли остеит. Касаллик узоқ вақт симптомсиз кечади. У ривожланиб бориб, суякларда оғриқ, тери қичиши, миопатия, диффуз кальцификация юзага келади. Оғир гиперпаратиреозда суякларнинг синиши, суяк деформациялари кузатилади. Анемиянинг оғирлашиши бир томондан суяк кўмигининг фибрози, иккинчи томондан сурункали буйрак етишмовчилигида эритропоэтин синтезининг бузилиши оқибатида юзага келади.
Остеомаляция. Минерализациянинг бузилиши билан характерланади, суяк тўқимасида ремоделиизация жараёни кескин сусаяди. Иккиламчи гиперпаратиреоз СБЕ нинг бошланғич даражаларидаги остеомаляция биринчи белгилари пайдо бўлганидан бошлаб яққол ифодаланади.Клиникасида интенсив оссалгиялар,патологик суяк синишлари ва МНС жароҳатланиши характерли бўлиб ҳисобланади.Суякдаги ўзгаришлар қон ишлаб чиқарилишининг умуман тўхташигача олиб келиши мумкин.Учламчи гиперпаратиреоз худди иккиламчи гиперпаратиреоздай кечиб,бунда қондаги ПТГ нормадагидан 10-20 маротаба юқори бўлади.
ДИАГНОСТИКА: Гиперпаратериоз диагностикаси қон зардобидаги ПТГ миқдорининг ошиши, кальций ва фосфор миқдорига қараб қўйилади. ПТГ миқдорини аниқлаш қуйидаги ҳолатларда олиб борилади:
*қон зардобида кальций ва фосфор миқдорининг камайиши ёки ошиши;
*турли хил суяк системасидаги метаболик бузилишларда;
*кўпгина нотравматик суяк синишларида;
*рецидивланувчи сийдик тош касаллигида;
*ҳар хил даражадаги СБЕ да;
*Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида;
*диарея, аритмиялар ва узоқ давом этувчи психоневрологик бузилишларда.
АНАМНЕЗ. Бемор сийдик тош касаллигининг рецидивланиши ёки нотравматик суяк синишларидан шикоят қилса, бирламчи гиперпаратиреоздан шубҳаланиш мумкин. СБЕ ва гемодиализ муолажаси иккиламчи гиперпаратиреоздан дарак беради.
ФИЗИКАЛ ТЕКШИРУВ. Бу беморларда мушак ҳолсизлиги, ”ғозсимон юриш” характерли бўлиб ҳисобланади. Бош суягининг юз қисми, катта бўғимлар ва найсимон суякларда суяк деформациялари кузатилади. СБЕ билан беморларда тери рангининг оқариши кўринади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling