Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet40/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОСТИКА:
1.Тугунли эутиреоид бўқоқ билан- бунда қонда антитиреоид антителолар топилмайди; қалқонсимон без пунктатида лимфо ва плазма ҳужайрали инфильтрация, Ашкеназа ҳужайралари топилмайди.
2.Қалқонсимон без ўсмаси билан- бунда тугун кам ҳаракатчан ёки ҳаракатсиз, атрофдаги тўқималар билан қўшилган, регионар лимфаденопатия, тугун пункция қилинганда дифференциялашмаган ҳужайралар пролиферация белгилари билан бирга учрайди.
3.Диффуз-токсик бўқоқ билан- АИТ да тиретоксикоз белгилари ДТЗ га нисбатан кам ифодаланган, тиреостатиклар қўлланилмаганда ҳам тиреотоксикоз прогрессияланмайди, ҳатто ўз-ўзидан эутиреоид ҳолатга ўтиб кетиши ҳам мумкин, антитиреоид антителолар титри юқори (ДТБ да тиреоглобулин ва микросомал фракцияга нисбатан антителолар кам ва паст титрда учрайди).


ТУҒРУҚДАН КЕЙИНГИ АИТ
Туғруқдан кейинги АИТ (яширин) - АИТнинг алоҳида формаси бўлиб, туғруқдан кейин 5-10% учраб, ирсий мойиллик ва қабул қилинадиган йод миқдорига боғлиқ эмас. Диагностик критерийлари:
1.Касалликнинг туғруқга боғлиқлиги
2.Қалқонсимон безнинг қисман катталашиши, қаттиқлашиши, оғриқсизлилиги
3.Тиреоид функция бузилишининг фазали характери. Касаллик туғруқдан 8-12 ҳафтадан кейин ривожланади ва транзитор гипертиреоз билан бошланади, кейин эса гипотиреоид фазага ўтади. Гипотиреоид фаза бошланганидан 6-8 ойдан сўнг қайтадан эутиреоид ҳолат тикланади. Қалқонсимон безнинг функционал бузилиши ҳамма вақт ҳам клиник ифодаланмайди. Транзитор тиреотоксикоз қалқонсимон безнинг деструкцияси натижасида юзага келади. Бунда қонда эркин Т3,Т4 миқдори юқори бўлишига қарамасдан радиоактив йодни ютиниши паст бўлади. ДТБ дан фарқли ўлароқ бунда қонда тиреостимулловчи антителолар топилмайди.
4.Қонда антимикросомал антителолар титри юқори бўлади.
5.УЗИ да диффуз ёки мультифокал гипоэхоген ўзгаришлар кўринади.
6.Қалқонсимон без цитологик ва гистологик текширилганда лимфоид инфильтрация аниқланади.
7.Без деструкцияси натижасида сийдик билан йоднинг экскрецияси ошади.



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling