Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet36/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

ЭТИОЛОГИЯСИ: 3 та гуруҳ этиологик омиллар фарқланади: ташқи, ички ва бошқа касалликларда АИТнинг “иккинчи” касаллик бўлиб келиши.
Ички этиологик омиллар: буларга ирсий ва туртки омиллар киради. Ирсийлиликни оилада бир неча кишининг касалланиши, эгизакларда (бир тухумлиларда 30-60%, икки тухумлиларда 3-9%) касалликнинг бир пайтда юзага келиши, бирта олада бошқа аутоиммун касалликлар (сурункали актив гепатит, В12-танқис анемияси, 1-тур қандли диабет в.б.) билан бирга келиши тасдиқлайди. АИТнинг генетик маркери HLA системасининг аниқланишидир. АИТнинг гипертрофик формаси кўпинча HLA DR3, кам ҳолларда HLA DR3 билан бирга келади. АИТнинг туғма ривожланиши хавфи HLA DQW7 билан боғлиқ. Ички туртки омилларга пубертат, климактерик давридаги, ҳомиладорликдаги, туғруқдаги, қариликдаги иммун ва эндокрин гомеостазнинг бузилиши киради.
Ташқи этиологик омилларга қуйидагилар киради:
1.Ташқи муҳитнинг саноат ишлаб чиқарувчи чиқиндилар билан заҳарланиши одам иммун гомеостазига манфий таъсир кўрсатиб, АИТ ривожланишига олиб келиши мумкин.
2.Қишлоқ хўжалигида заҳарли химикатларни қўллаш иммунотроп таъсир кўрсатиб, улар билан кўп ишлайдиган шахсларда организмга ҳаво ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан кириб, АИТ ривожланишига сабаб бўлади.
3.Литий препаратлари билан даволаш. Литий тиреоид антиген гаптени бўлиб, антитиреоид антителолар ишлаб чиқишини кучайтиради ва АИТ ривожланишига олиб келади.
4.Генетик мойил шахсларда керагидан зиёд йодни узоқ муддатда истеъмол қилиш. Бу юқори дозадаги йодни қабул қилиш натижасида юзага келади. Йоднинг юқори дозаси амиодарон (кордарон)да, рентгенконтраст моддаларда, бир қанча антисептикларда бор. Йоднинг кунлик дозасини қабул қилиш АИТ ривожланишига олиб келмайди.
5.Паст дозадаги ионлаштирилган радиациянинг таъсири.
6.Вирусли, бактериал ва иерсинозли инфекциялар.
7.Интерферон билан даволаш HLA-II-синфи молекуласини тиреоцитларда экспрессиясини таъминлайди ва АИТ ривожланишига олиб келади.
АИТ қалқонсимон безнинг бошқа касалликлари билан бирга келиб, ”иккинчи касаллик” сифатида намоён бўлади. Булар диффуз-токсик бўқоқ, эндемик ва спорадик бўқоқ, қалқонсимрн без аденомаси ва ўсмаси касалликларидир.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling