Лабаратор ўзгаришлар:
қонда: гиперхолестеренемия, гиперлипедемия, гипергемоглабенемия, гипернатриемия.
сийдикда: сийдик нисбий зичлиги ошган, глюкозурия, сийдик синдроми.
Инструментал текшириш усуллари:
краниография: бунда пешона суягининг оҳакланиши (периостаз) кўринади. Бу Морганье- Морелл Стюарт симптоми дейилади.
КТ: ёғларнинг тўпланиш даражасини аниқлаб беради.
ДАВОЛАШ:
шартлари: 1. Семизлик сурункали касаллик бир умр даво талаб қилади.
2. Семизликни даволашда профилактик йўналиш бўлиши керак.
3. Парҳез билан даволаганда организмга оқсил, углевод, ёғ ва витаминлар маълум бир миқдорда кириб туриши керак ёки уларни умуман чеклаш маълум бир асоратга олиб келади.
Даволашнинг 1- этапи: парҳез ва физик активликдаги режимни коррекция қилишдан бошланади. Бу учун махсус мактаб ва клублар ташкил этилади. Бунда суткалик энергетик ҳажм 1200 ккалдан ошмаслиги керак.
Қисқа ва енгил физик зўриқишларда энергия жигардаги гликоген ҳисобидан сарфланади. Оғир физик зўриқишларда ёғлар ҳисобидан сарфланади.
Медикаментоз даво:
1. Дексфенфлюрамин (изолипан) – очлик марказини тормозлайди.
2. Статинлар- холестерин синтезини бузади. (аторвостатин, симвостатин, аторис, симекард)
3. Бигуанидлар- 2- тур қандли диабетни олдини олади. (сиафор, метформин, асформин, диакарб, глюкофаж)
Оператив даво: липосакция- ёғларни маҳаллий сўриб олиш усулидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |