Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология
ДИФФЕРЕНЦИАЛ- ДИАГНОСТИКАСИ
Download 0.65 Mb.
|
Endokrinologiya yangi kitob 76420
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПРОФИЛАКТИКАСИ
- БИРЛАМЧИ АЛЬДОСТЕРОНИЗМ (КОНН СИНДРОМИ)
- Тарихий маълумот
ДИФФЕРЕНЦИАЛ- ДИАГНОСТИКАСИ:
1) Қорин бўшлиғи органлари ўткир касалликлари билан - ўткир буйрак усти бези пўстлоқ қисми етишмовчилигида қорин парда таъсирланиш белгилари манфий бўлади, оғир коллапс, эозинофилия ва ифодаланган гипогликемия характерли, ўткир қоринда эса лейкоцитоз кузатилади. 2) Миокард инфаркти билан - бунда юрак соҳасидаги кучли оғрик, характерли лаборатор ўзгаришлар ва ЭКГ белгилари, қонда кортикостероидлар пастлиги ва гипогликемия кузатилмайди. 3) Инсульт билан - бунда қон босими юқори, геми ёки тетрапарезлар кузатилаб, буйрак усти бези пўстлоқ қисми ўткир етишмовчилиги белгилари кузатилмайди. ПРОФИЛАКТИКАСИ: 1) Бу ҳолатни эрта диагностика қилиш 2) Адиссон касаллиги билан оғриган беморларни актив аниқлаш ва диспансер назоратига олиш 3) Турли хил сурункали касалликларни даволаш мақсадида узоқ муддатда глюкокортикостероид қабул қилувчи беморларни диспансер назоратига олиш 4) Буйрак усти бези пўстлоқ қисми гипофункцияси шубҳали беморларда стресс ҳолатларида (операциялар, инфекциялар) кортикостероидларни ўз вақтида қўллаш 5) Адиссон касаллиги билан оғриган беморларда стресс ҳолатлари ва икки томанлама адреналэктомияларда кортикостероидлар дозасини икки маротабага ошириш ДАВОЛАШ: худди адиссоник криздай. Даволаш стационар шароитида олиб борилади. Инфекцияга қарши курашиш учун юқори дозадаги антибиотиклар ва сульфаниламид препаратлари буюрилади. БИРЛАМЧИ АЛЬДОСТЕРОНИЗМ (КОНН СИНДРОМИ) Буйрак усти бези пўстлоқ қисми ўсмасидан альдостерон ишлаб чиқарилишининг ошиши билан характерланадиган касаллик бўлиб ҳисобланади. Касаллик жуда ҳам кам учрайди, кўпинча 20-50 ёшдаги аёлларда учрайди. Тарихий маълумот: биринчи марта 1955- йилда Конн ёзиб қолдирган. ЭТИОЛОГИЯСИ: 1) Буйрак усти бези пўстлоқ қисми коптокча зонасининг гормонал актив ўсмаси (альдостерома) 2) Кам ҳолларда икки томонлама буйрак усти бези пўстлоқ қисми коптокча зонаси гиперплазияси Ўсмада альдостерон биосинтези 40-100 маротаба, кортизол 2-5 маротаба, кортикостерон эса 2-4 маротабага ортади. Кортизол ва кортикостерон миқдорининг ошишини аденоманинг бир хил тузилмаганлиги билан боғлашади, яъни айрим ҳужайралар тутамли зона ҳужайралари билан ўхшаш бўлса, айримлари эса тўрли зона ҳужайралари билан бир хил бўлади. Бундан ташқари бирламчи альдостеронизмда коптокча зонаси билан бирга тўрли зона ҳам катталашади. ПАТОГЕНЕЗ: альдостерон кўп ишлаб чиқарилиши натижасида буйрак каналчаларида натрий реабсорбцияси ошади, калий ва водород ионларининг сийдик билан чиқиши ортади. Организмда гинокалиемия натижасида мушак ҳолсизлиги, парестезиялар, ўтиб кетувчи мушак фалажланишлари ҳамда буйрак симптомлари: полиурия, полидипсия, никтурия в.б. ривожланади. Гипокалиемия натижасида ҳужайра ичидаги калий ўрнига натрий ва водород ионлари жойлашиб, ҳужайра ичи ацидози ва ҳужайрадан ташқаридаги алкалозга сабаб бўлади. Натижада тетания юзага келади. Организмда натрий ва сувнинг сақланиб қолиниши гипервалиемия, бу эса гипертония ва унинг белгилари: бош оғриғи, кўз туби ўзгаришлари, чап қоринча гипертрофияси в.б. сабаб бўлади. Сийдик билан калий чиқишининг ошиши гипокалиемик алкалоз ва гипокалиемик каналчалар нефропатиясига олиб келади. КЛИНИКАСИ: Беморлар кучли бош оғриғи, бирданига мушак ҳолсизлиги хуружлари, тутқаноқлар, чанқаш, кўп ва тез-тез сийиш, парестезиялар, мушакларда бирданига оғриқ, иррадиациясиз юрак соҳасидаги оғриқлар, ҳансираш, юракнинг тез уришидан шикоят қиладилар. Касалликнинг қуйидаги гуруҳ симптомлари тафовут қилинади: 1) гипертонияга боғлиқ симптомлар - бош оғриғи, кўз туби ўзгаришлари, юрак гипертрофияси; 2) нерв-мушак симптомлари - тетания, мушак ҳолсизлиги, парестезиялар ва тутқаноқлар; 3) буйрак симптомлари - полиурия, полидипсия, никтурия, нисбатан протеинурия, сийдикнинг ишқорий реакцияси. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling