Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


) Эссенциал гипертония билан-


Download 0.65 Mb.
bet67/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

1) Эссенциал гипертония билан- бунда мушак ҳолсизлиги, тетанияси, ўтиб кетувчи фалажланишлар ва гипокалиемия кузатилмайди.
2) Қандсиз диабет билан- бунда артериал гипертония, гипокалиемия, сийдик нисбий зичлигининг баландлиги кузатилмайди, десмопрессин юборгандан кейин диурез камаймайди.
3) Туғма(конгинетал) гиперальдостеронизм билан- бунда бемор ёши ёш, гипертония ёмон сифатли кечади, полиурия ва полидипсия яққол ифодаланган.
4) Иккиламчи альдостеронизм билан- бунда шишлар кузатилади, юқори гипертония ва ифодаланган гипокалиемия бўлмайди.
ДАВОЛАШ:
1. Парҳез- рационда туз чекланиб, ўзида калий тутувчи маҳсулотлар-ўрик, банан, киви, картошка ва бошқа маҳсулотлар тавсия этилади.
2.Этио-патогенетик- ўсмани гиперплазиясида оператив йўл билан олиб ташлаш ёки буйрак усти бези гиперплазиясида тотал ёки субтотал резекцияси бажарилади. Операция даврида ва операциядан кейин глюкокортикостероидлар буюрилади.
3.Симптоматик- гипотензив воситалар буюрилади.


ФЕОХРОМАЦИТОМА

Буйрак усти бези мағиз қисми хроммафин тўқимаси, параганглийлар ёки симпатик тугунлардан чиқувчи гормонал актив ўсма. Касаллик қон босими юқори бўлган беморларда 2-3 баробар кўп учрайди, аёлларда ҳам эркакларда ҳам бир хилда, 20-50 ёшда учрайди. Биринчи марта 1886- йилда Френкель ёзган, “Феохромацитома” терминини биринчи марта 1912- йилда Пик таклиф қилган.


ЭТИОЛОГИЯСИ: сабаби ноаниқ. Генетик мойиллик бор деб тахмин қилинади.
ПАТОГЕНЕЗИ: патогенезининг асосида ўсма хромоффин тўқималаридан катехоламинлар (адреналин, норадреналин, дофамин) ишлаб чиқарилишининг ошиши ётади. Адреналин ёки наорадреналин кўп ишлаб чиқарилишига қараб симптомлар ҳар хил бўлади; адреналин кўп ишлаб чиқарилганда коллапс (мушак томирлари кенгайиши ва периферик қон томирлар қаршилигининг пасайиши натижасида), қўзғалиш, кўз қорачиғининг кенгайиши, тахикардия, гипергликемия, глюкозурия, систолик қон босимининг ошиши, титраш; норадреналин кўп ишлаб чиқарилганда терлаш, брадикардия, диастолик қон босимининг ошиши, гипергликемия, глюкозурия кузатилади. Касаллик патогенезида гипоталамус ва катта мия пўстлоқ қисми вегетатив марказларининг ҳаддан зиёд кўп қўзғалиши муҳим роль ўйнайди. Гипертония патогенезида катехоламинлар кўп ишлаб чиқарилиши ва ренин-ангиотензин-альдостерон системаси иштирок этади. Ренин кўп ишлаб чиқарилишига иккита сабаб:
1) буйракда қон айланишининг бузилиши
2) катехоламинлар ренин ишлаб чиқарилишини оширади. Катехоламинлар кўп ишлаб чиқарилишидан эрта атеросклероз, нисбий коронар етишмовчилик ва миокард гипоксияси юзага келади. Ҳужайра ичида натрий миқдори ошиб, калий камаяди, бу бузилишлар натижасида коронар томирлар ўзгармаган ҳолда юрак мушакларида некроз юзага келади. Углевод алмашинуви бузилиб, қандли диабетгача олиб келади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling