Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet69/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

Диагностик синамалар.
1. Гистаминли синама - бу синамани ўтказишда беморнинг қон босими 150\100 мм сим уст дан юқори бўлмаслиги керак. Феохромоцитомада 0,025-0,05 мг гистамин 1-2 мл натрий хлор билан юборилганда қон босими 50\40 мм сим уст гача кўтарилади (кризгача бориши мумкин), сийдик билан чиқадиган катехоламинлар ва ванинил-бодом кислотаси миқдори ошади. Бошқа гипертонияларда гистамин юборгандан кейин қон босими озгина ошади.
2. Тропофенли синама - бу синамани ўтказишда беморнинг қон босими 160\100 мм сим уст дан юқори бўлмаслиги керак. 1 мл 1 % (1о мг) тропофен (болаларга 5 мг) в\и 5-10 секунд давомида юборилганда феохромацитомада қон босими 50\30 мм сим уст га тушади. Бошқа гипертонияларда тропофен юборгандан кейин қон босими озгина тушади.
Инструментал диагностика.
1. Рентгендиагностика диагностика - Феохромацитома локализациясини аниқлаш учун буйрак соҳаларига пиелография ва томографиядан фойдаланилади. Диагностикада қийинчилик туғдирганда томографияли пневмосупрарентгенография ва ангиографик текшириш ўтказилади.
2. Компьютер ва магнит-резонанс томография - бу усуллар ҳам яхши информатив бўлиб ҳисобланади.
ДИФФЕРЕНЦИАЛ- ДИАГНОСТИКА:
1. Гипертония касаллиги билан - анамнезида узоқ муддатли нерв зўриқишларининг бўлиши, криз пайтида вегетатив ўзгаришларнинг кам ифодаланиши, оддий гипотензив терапиянинг эффективлиги.
2. Нефроген гипертония билан - анамнезида буйрак касалликларининг бўлиши, кризлар кам юзага келиши, сийдикдаги характерли ўзгаришлар (протенурия, бактериурия, цилиндрурия, гематурия).
3. Гипоталамик вегетатив томир кризлари билан - анамнезида бош мия травмалари, инфекциялар, интоксикацияларнинг бўлиши, касаллик кўпинча аёлларда учрайди. Сийдикдаги катехоламинлар миқдори унча юқори эмас.
4. Қандли диабет билан - фармокологик синамалар манфий бўлади.
ДАВОЛАШ:
1) пархез - рационда ош тузи чекланади.
2) этио-патогенетик - ўсмани оператив йўл билан олиб ташлаш. Операцияга тайёрлашда беморга физик ва психик зўриқишлар чегараланади, организмнинг совқотиш ва исиб кетишининг олди олинади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling