Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Юрак кон-томир системаси-


Download 0.65 Mb.
bet66/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

Юрак кон-томир системаси- юракнинг чапга кенгайиши юрак тонлари бўғиқлашган, аорта устида II-тон акценти эшитилади, чўққида систолик шовқин, қон босими ошган, асосан диастолик, ЭКГда Q-T, Т интервал узайган тишча манфий, S-T изолиниядан пастда. Қон босиминининг бирданига ошиши ва гипогликемия криз, ҳаттоки юракнинг гипокалиемик фалажланишига олиб келади. Бунда бирданига бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, мушак ҳолсизлиги, юзаки нафас, кўрувнинг пасайиши, фалажлар юзага келади. Криз натижасида бош мияда кон айланишининг бузилиши, ўткир чап қоринча ва коронар етишмовчилик юзага келади. Периферик шишлар фақат юрак етишмовчилигида бўлиши мумкин. Қон босими жуда кўп ошганда қон қуйилишли ретинопатиялар, кўз тўр пардаси шишиши ва натижада кўрлик юзага келади. Фалажлар пастки мучаларда бўлиб, транзитор характерга эга бўлади.
Лаборатор диагностика: Қонда альдостерон микдори
ошган, гипокалиемия, гипернатриемия, плазмада ренин активлиги пасайган. Сийдик реакцияси пасайган, гипоизостенурия, протенинурия, гиперкалийурия, гипонатрийурия. Альдостероннинг сийдикдаги микдори ошган. Сийдикнинг нисбий зичлиги ошган.
Диагностик синамалар.
1) Альдоктонли (спиронилоктонли) синама- альдоктоннинг сийдик каналчаларида альдостерон таъсирини блоклаш қобилиятини аниқлашга асосланаган. Бу учун уч кун давомида тўрт маҳал 100 мг дан верошперон перорал берилади. Тўртинчи кунда қонда калий миқдори аниқланади, қонда калий миқдори 1 ммоль\л дан кўп бўлиши гипокалиемиянинг сабаби альдостерон микдори ошганлиги натижасида юзага келганлигидан дарак беради.
2) Гипотиазидли синама- Конн синдромида 100 мг гипотиазид бир маҳалда ичирилганда калий микдори пасаяди.
Инструментал диагностика.
1.Радиоизотопли диагностика.
2.Рентгендиагностика.
3.Компьютер томография.
4. Магнит-резонанс томография. Бу усуллар билан буйрак усти бези ўсмалари, гиперплазияси ва функционал активлиги аниқланади.
ДИФФЕРЕНЦИАЛ- ДИАГНОСТИКАСИ:

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling