Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология
ДИФФЕРЕНЦИАЛ-ДИАГНОСТИКАСИ
Download 0.65 Mb.
|
Endokrinologiya yangi kitob 76420
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2) Пеллагра билан
- 3) Системали склеродермия билан
- 4) Токсик бўқоқнинг пигментли формаси билан
- 5) Acanthosisnigricans билан
- ДАВОЛАШ: 1)Парҳез
- 2) Этиотроп
- 3) Патогенетик
ДИФФЕРЕНЦИАЛ-ДИАГНОСТИКАСИ:
1) Бронзали диабет билан- бунда гепатомегалия, спленомегалия ошқозон ости бези ва бошқа ички органлар циррози билан биргаликда қандли диабет ҳамда терида таркибида темир сақловчи (гемосидерин) ва темир сақламайдиган (гемофусцин) грифельно-кулрангидаги пигментациялар кузатилади. 2) Пеллагра билан- бунда триада характерли: пигментацияли дерматит, орттирилган ақлий заифлик (деменция) ва диарея. Бундан ташқари пеллаграда пигментация тананинг фақат очиқ жойларида кузатилади. 3) Системали склеродермия билан- бунда тери қаттиқ шишган, атрофияланган, теридаги трофик ўзгаришлар: йиринглар, яралар; пигментация тананинг депигмантация жойларида бўлганлиги учун терига ола-була рангни беради. ССД учун CREST синдроми характерли. 4) Токсик бўқоқнинг пигментли формаси билан- бунда характерли клиника –бўқоқ, кўз симптомлари, систолик ва пульс босимининг ошиши в.б.; лаборатор ўзгаришлар -қонда ЙБО (СБЙ) ошиши, асосий алмашинув ва қалқонсимон безнинг I 131 ни ютинишининг кучайганлиги кузатилади. 5) Acanthosisnigricans билан- бунда адиссон касаллигидаги клиник ва лаборатор белгилар кузатилмайди. Касалликнинг охирги стадияларида тери гиперкератози ва папилламатоз ўзгаришлар кузатилади. ДАВОЛАШ: 1)Парҳез- рацион витамин, оқсил, углевод ва ёғларга бой бўлищи керак. Енгил даражаси фақат парҳез билан бартараф қилинади. Рациондан гўшт маҳсулотлари, горох, ёнғоқ, банан, картошка, какао ва ўзида кўп миқдорда калий сақловчи маҳсулотлар чекланади. Ҳар куни қўшимча 10 г гача натрий хлорид, 0,5-1 г аскорбин кислотаси буюрилади. 2) Этиотроп-Туберкулёзга қарши курашиш- туберкулостатиклар йилига 2 маротаба эндокринолог ва фтизиатр назорати остида олиб борилади: стрептомицин кунига 0,5-1 г (даво курсида 50 г гача) фтивазид, тубазид, ПАСК ва бошқа туберкулёзга қарши препаратлар билан бирга буюрилади. 3) Патогенетик- Адиссон касаллиги ўрта оғир ва оғир даражаларида ўринбосар гормонал терапия глюко- ва минералокортикоидлар билан даволанади. Препарат тури ва дозаси индивидуал танланади. Кортизон ёки гидрокортизон 12,5-50 мг ; преднизолон ёки преднизон 5-20 мг; дексаметазон 1-2 мг кунига м\о. Клиник эффект етарли (қон босимининг нормаллашуви, тана массасининг ошиши) бўлмаганда қўшимча минералокортикоидлар буюрилади: дезоксикортикостерон ацетат-ДОКСА 0,5% ли ёғли эритмаси 5 мг дан м\о ҳар куни, кун аро ёки ҳафтасига 2 марта ёки таблетка шаклида 5 мг дан кунига 2-4 маҳал тил остига. ДОКСА таблеткалари 100-200 мг дан тери ости имплантациялари сифатида фойдаланилади, уларнинг терапевтик таъсири 3 ойдан 1 йилгача. Дезоксикортикостерон триметилацетат 2,5% сувли суспензияси 1 мл дан м\о ҳафтасига 2-3 марта. Стресс ҳолатларидан кейин аниқланган адиссон касаллигида кортикостероидлар парентерал юборилади, гипокортицизм белгилари бартараф этилганда таблетка шаклида берилади. Бунда кортикостероидларининг суткалик ритми бўйича: суткалик дозанинг 2\3 қисми эрталаб ва 1\3 қисми обеддан кейин берилади. Кортизоннинг суткалик қувватловчи дозаси 37,5-50 мг, преднизолон эса 10 мг ни ташкил этади. Стресс ҳолатларида кортикостероидларнинг дозаси 2-3 маротабага оширилади. Адиссон касаллигини даволаш тана массаси, артериал босим, динамометрия ва сийдик билан чиқадиган 17-КС ҳамда 17-ОКС миқдори контрол қилинган ҳолда олиб борилади. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling