Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология
Download 0.65 Mb.
|
Endokrinologiya yangi kitob 76420
- Bu sahifa navigatsiya:
- “хаси-токсикоз” (“хаши-токсикоз»)
- ” нинг ўзига хос хусусиятлари
- Атрофик формаси
ТАСНИФИ:
I. Нозологик белгисига қараб: -АИТ мустақил касаллик сифатида келиши; -АИТ нинг бошқа тиреоид патология билан қўшилиб келиши; -АИТ бошқа умумий аутоиммун касалликларда синдром бўлиб келиши; -туғруқдан кейинги АИТ. II.Формасига қараб: -гипертрофик (шу жумладан тугунли); -атрофик. III. Қалқонсимон безнинг функционал активлигига қараб: -эутиреоид; -гипотиреоид; -гипертиреоид. IV. Клиник кечишига қараб: -клиник ифодаланган; -латент. V. Қалқонсимон безда аутоиммун жараённинг тарқалишига қараб: -ўчоқли; -диффуз. КЛИНИКАСИ: Касаллик эркакларга нисбатан аёлларда 4-7 баробар кўп учрайди. У хохлаган ёшда учраши мумкин, асосан 60 ёшдан кейин кўп учрайди. Гипертрофик формаси- Аитнинг бу формасида цитостимулловчи антителолар ишлаб чиқарилади, улар қалқонсимон безнинг ўсиши ва ўлчамини катталаштириб, унинг функциясининг ошишига олиб келади. Бу форма аста-секин ривожланади, болаликдан бошланиши мумкин, кейинчалик пубертат ва ката ёшда етганда юзага чиқади. Беморларнинг асосий шикоятлари: -қалқонсимон без ўлчамининг катталашиши; -ютинишнинг қийинлашуви; -ҳолсизлик; -бўйин соҳасида босим ҳисси. Объектив кўрганда: қалқонсимон без диффуз катталашган, қаттиқ, эластик консистенцияли, тери билан қўшилмаган. Кейинчалик безнинг қаттиқлиги ошиб, у ғадир-будир бўлиб қолади, ”чайқалиш” симптоми (яъни бир бўлак пайпасланганда иккинчи бўлак чайқалади) кўринади. Ўткир ости тиреоидити қўшилганда оғриқ кузатилиши мумкин. Гипертрофик формали 5% беморларда қалқонсимон без функциясининг ошиши кузатилиб, тиреотоксикоз клиникаси юзага келади ва “хаси-токсикоз” (“хаши-токсикоз») дейилади. Бунда беморлар юракнинг тез уриши, исиб кетиш ҳисси, терлаш, ориқлаш, қўзғалувчанликдан шикоят қилишади. “Хаси-токсикоз” нинг ўзига хос хусусиятлари: -тўлқинсимон кечади, яъни бемор аҳволи яхшиланиши ва ёмонлашуви алмашиниб туради; -тиретоксикоз диффуз-токсик бўқоққа нисбатан даволанишга тез бўйсунади; -офтальмопатия одатда касалликнинг бошидан бошланади; -гипертиреоз рецидивларидаўткир респиратор инфекциялар, психик ва физик зўриқишлар, ҳомиладорлик, туғруқ ва абортлар ҳисобланади. Кейинчалик гипертрофик формаси аста-секин гипотиреоз ривожланишига олиб келади. Бунда тана массасининг ошиши, шиш, терининг қуруқлиги ва кепакланиши, қабзият, брадикардия, хотиранинг пасайиши, сочларнинг тўкилиши, жинсий фаолиятнинг бузилиши, анемия, ТТГ миқдорининг ошиши ва Т3,Т4 миқдорининг камайиши била характерланади. Гипертрофик форма кўпинча HLA B8 ва DR5 билан бирга келади. Атрофик формаси Бу формада қалқонсимон без пайпасланмайди, гипотиреоз клиникаси юзага келади, бу ҳолат аввал “идеопатик гипотиреоз” деб юритилар эди. Бу форма аста-секин йиллар мобайнида ривожланади ва гипотиреоз юзага келгандан кейин диагностика қилинади. Бу формада HLA-DR3 антитело маркери характерли бўлиб, тиреолиберин миқдорининг ошишидан галакторея-аменорея ривожланиши мумкин. Кўпгина беморларда артериал гипертензия кузатилади. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling