Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet48/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

ГИПОПАРАТИРЕОЗ


ГИПОПАРАТИРЕОЗ - клиник синдром бўлиб, қалқон олди безлари функциясининг пасайиши (ПТГ ишлаб чиқарилишининг камайиши) ёки организм ҳужайра ва тўқималарининг ПТГ таъсирига резистентлиги билан характерланади. Бу эса кальций ва фосфор алмашинувининг бузилишига олиб келади. Гипопаратиреоз ПТГ абсолют ва нисбий етишмовчилиги билан характерланади, кальцийнинг ичаклардан сўрилишининг бузилишига, унинг суяклардан мобилизациясининг пасайишига, буйракларда унинг реабсорбциясининг камайишига, гипокальциемия ва гиперфосфатемия ривожланишига, нерв-мушак қўзғалувчанлигининг ошишига (тетания) олиб келади.
ЭПИДЕМИОЛОГИЯ. Ҳар хил генездаги гипопаратиреоз аҳолининг 0,2-0,3% да учрайди.
ЭТИОЛОГИЯСИ:
1.Қалқонсимон безда операция ўтказилганда қалқон олди безлари жароҳатланиши ёки унда қон айланишининг бузилиши. Операциядан кейин қалқон олди безларида чандиқлар ва фиброзлар ривожланиши мумкин.
2.Қалқон олди безлари атипик жолашганда струмэктомия қилинганда уларни қалқонсимон без билан бирга олиб ташлаш.
3.Қалқонсимон без ва қалқон олди бези соҳасида травма бўлганда қалқон олди бези шишиши ва қон қуйилишлари.
4.Тиреоидитларда яллиғланиш жараёнининг қалқон олди безига тарқалиши.
5.Дифуз-токсик бўқоқни I 131 даволаганда қалқон олди безларининг нур билан шикастланиши.
6.Қалқон олди безлари аутоиммун жароҳатланганда ПТГ га нисбатан антителоларнинг ҳосил бўлиши.
7.Ди-Джордж синдромида қалқон олди безларининг туғма етишмовчилиги (қалқон олди безларининг агенезияси айрисимон без аплазияси, иммунологик етишмовчилик ва туғма мажруҳлик билан бирга келиши).
8.Инфекциялар ва интоксикациялар.
9.Қалқон олди безларининг метастатик ўсмалар билан шикастланиши.
ПАТОГЕНЕЗИ:
ПТГ етишмовчилиги қонда кальцийнинг камайиши ва фосфатларнинг ошишига олиб келади. Манфий кальцийли ва мусбат фосфорли баланс электролит мувозанатни бузади, кальций\фосфор, натрий\калий мувозанати бузилади. Бу эса ҳужайра мембранаси, айниқса нерв ҳужайраси ўтказувчанлигини бузади, синапслар соҳасида поляризация жараёнлари бузилади, нерв-мушак қўзғалувчанлиги ва умумий реактивлик ошиб, тутқаноқлар ривожланади. Тутқаноқлар ривожланишига яна магний метаболизмининг бузилиши ва гипомагниемия катта роль ўйнайди. Бундай шароитда натрийнинг ҳужайра ичига кириши ва калийнинг ҳужайрадан чиқиши кучайиб, маълум миқдорда нерв-мушак қўзғалувчанлигини оширади. Гипопаратиреознинг сурункали формаларида кальций, фосфор ва магний алмашинувининг бузилиши трофик бузилишларга сабаб бўлади, бу эса болаларда ўсишдан қолиши, теридаги ўзгаришлар ва кўз тўр пардасидаги ўзгаришлар кўринишида намоён бўлади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling