Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet49/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

ПСЕВДОГИПОПАРАТИРЕОЗ- қалқон олди безлари етишмовчилиги клинико-лаборатор белгилари билан намоён бўладиган кам учрайдиган ирсий касалликлар гуруҳидир (тетания, гипокальциемия, гиперфосфатемия), лекин паратгармон миқдори ошган ёки нормал бўлади. Касалликнинг ривожланиши экзоген ва эндоген паратгармонга нисбатан тўқималар (асосан буйрак ва суяк тўқималари) сезувчанлигининг пасайиши билан боғлиқ.
КЛИНИКАСИ:
Клиник жиҳатдан гипопаратиреоз яққол (манифест) ва латент формаларга бўлинади. Яққол гипопаратиреоз ўткир ва сурункали кўринишларга бўлинади. Латент формасида клиник кўринишлар яққол намоён бўлмайди.
Гипопаратиреоз клиник манзарасида 4 та гуруҳ синдромлар тафовут этилади:
1. Тетаник, тутқаноқ синдроми.
2. Сезги сфераси ва вегетатив функциялар бузилиши синдроми.
3. МНС жароҳатланиши ва мия бузилиши синдроми.
4. Тери ўзгариши ва трофик бузилишлар синдроми.
Яққол гипопаратиреозда одатда 4 та гуруҳ синдромларнинг ҳаммаси намоён бўлади.
ТЕТАНИК,ТУТҚАНОҚ СИНДРОМИ.
Гипопаратиреозда бу асосий синдром бўлиб ҳисобланади. Тутқаноқ хабарчилари: парестезиялар (қўл ва оёқларда чумоли юргандек ҳисси) қўзғалувчанлик, қўл ва оёқ мушакларида шахтлик. Хабарчилардан кейин алоҳида гуруҳ мушакларида аввал тоник, кейин клоник тутқаноқлар ривожланади. Тутқаноқлар танлаш характерига эга: у алоҳида гуруҳ мушакларида, симметрик бўлади. Айрим ҳолларда генерализациялашган бўлиши мумкин. Бошланишида юқори муча мушакларида бўлиб, кейинчалик пастки мучалар қўшилади. Кўпинча юз мушаклари, кам ҳолларда диафрагма ички органлар, ҳиқилдоқ мушаклари тутқаноғи кузатилади.
Муча мушаклари тутқаноғи. Симметрик букувчи мушаклар гуруҳида кузатилади. Юқори муча мушаклари тутқаноғида елка танага яқинлашган, панжалар билак бўғимига букилган, бармоқлар қисилган ва кафтга қараб туради (акушер қўли симптоми). Пастки муча мушаклари тутқаноғида товон ичкарига қараган, бармоқлар букилган ҳолатда, бош бармоқ бошқа бармоқлар билан ёпилган.
Юз мушаклари тутқаноғи. Бунда оғиз мушаклари пастга қарайди, ”балиқ оғзи” симптоми ёки “сардоник кулгич” симптомини беради, чайнов мушаклари спазми кузатилади (тризм, чайнов мушаклари қўзғалган), қошлар ён томонга қараб силжиган, қовоқлар тутқаноғи кузатилади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling