Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet50/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

Тана мушаклари тутқаноғи.Тана мушаклари орқага қараб тиршади (опистатонус).
Қовурғалараро ва диафрагма мушаклари тутқаноғи нафас олишнинг қийинлашувига сабаб бўлади.
Ҳиқилдоқ мушаклари тутқаноғи (ларингоспазм). Тетаниянинг энг оғир формаси бўлиб, кўпинча болаларда учрайди, инспирацион ҳансираш, шовқинли нафас олиш, цианоз, лабларда кўпик пайдо бўиши билан характерланади. Оғир ҳолатларда бемор ҳушини йўқотади ва шошилинч ҳолатда трахеотомия ва интубация қилинмаганда асфикциядан бемор ўлади.
Қизилўнгач мушаклари тутқаноғи ютинишнинг бузилиши билан намоён бўлади.
Ошқозоннинг 12 бармоқ ичакка ўтиш қисми мушаклари тутқаноғи (пилороспазм) кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ билан характерланади.
Сийдик пуфаги мушаклари тутқаноғи анурияга олиб келади.
Ичаклар мушаклари спазмида қабзият ва ичак коликаси сифатида намоён бўлади.
Коронар томирлар мушаклари спазми стенокардияни эслатувчи юракдаги оғриқ билан характерланади.
Гипоапратиреоздаги тутқаноқлар жуда ҳам оғриқли кечади.Тетанияда эс-ҳуш сақланган, оғир кечувчи тутқаноқларда эс-ҳуш бузилиши мумкин. Тутқаноқ хуружи бир неча минутдан бир неча соатгача давом этади, у спонтан ёки ҳар хил таъсиротлардан кейин юзага келади: механик, термик, электрик, оғриқли. Баъзан хуружлар интенсив физик зўриқиш, нерв қўзғалишлари, иссиқ ванна қабул қилганда, мучалар тўғриланганда мушак тиришиши натижасида ҳам юзага келиши мумкин. Агар тутқаноқ хуружида симпатик нерв системаси устунлик қилса периферик томирлар спазми натижасида оқариш, тахикардия, қон босимининг ошиши; парасимпатик вегетатив нерв системаси устунлик қилганда қусиш, ич кетиши, полиурия, брадикардия, гипотония юзага келади.Тутқаноқ хуружи қондаги кальций миқдори 1,9-2,0 ммоль\л бўлганда юзага келади.
ВЕГЕТАТИВ ДИСФУНКЦИЯ ВА СЕЗГИ СФЕРАСИ ЎЗГАРИШЛАРИ СИНДРОМИ.
Тутқаноқ хуружи бўлмаган даврда беморларда совқотиш ёки исиб кетиш, терлаш, бош айланиши, ҳушдан кетиш, кўрув аккомодациясининг бузилиши, диплопия, мигрень, қулоқда шовқин, турғун дермографизм, баъзан юракнинг тез уриши ва юрак соҳасида оғриқ кўрувнинг пасайиши кузатилади. Сезги сферасидаги ўзгаришлар шовқинга, баланд товушга, баланд мусиқага сезувчанликнинг ошиши, атроф-муҳитдаги температурани қабул қилишнинг бузилиши (иссииқ ҳавода беморлар совқотади ва тескариси), нордонга сезувчанликнинг пасайиши, аччиқ ва ширин таъмларга нисбатан сезувчанликнинг ошиши характерли.



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling