Қадриятлар мавзуси диний дунёқарашлар ва уларнинг энг қадимги шаклларида ҳам ўз аксини топган, ҳар бир дин ўзига хос илоҳий қадриятлар тизимига эга. Улар бир-бирларидан ана шу динларининг асосий китоблари Қуръон, Инжил, Веда, Упанишад ва бошқаларда муайян илоҳий қадрият тизимлари ўз ифодасини топган. Динларнинг тарихий шакллари такомиллашиб боргани сари, улардаги қадриятлар тизими ҳам янги қирраларини намоён қилиб бораверган. - Қадриятлар мавзуси диний дунёқарашлар ва уларнинг энг қадимги шаклларида ҳам ўз аксини топган, ҳар бир дин ўзига хос илоҳий қадриятлар тизимига эга. Улар бир-бирларидан ана шу динларининг асосий китоблари Қуръон, Инжил, Веда, Упанишад ва бошқаларда муайян илоҳий қадрият тизимлари ўз ифодасини топган. Динларнинг тарихий шакллари такомиллашиб боргани сари, улардаги қадриятлар тизими ҳам янги қирраларини намоён қилиб бораверган.
АВЕСТО - умуминсоний қадриятларга, уларнинг инсон маънавияти ва амалий фаолияти учун аҳамиятига катта ўрин берилган. Асарда яхшилик, баркамоллик, ҳурфикрлилик, инсонпарварлик каби хислатлар Ахурамазда қиёфаси орқали кўрсатилган.
- Китоб муаллифларидан бири Заратуштра (Зардушт) фикрича, одамлар яхшилик, ёруғлик кучларига эргашиши, яхшиликни ёмонликдан, адолатни ҳақсизликдан фарқлаб олиши, ҳаёти давомида Ахурамазда томонида бўлиши лозим. Инсоннинг бу жараёндаги қадри эса, яхшиликнинг ғалабаси учун курашда бефарқ турмаслигида, яшаш тарзида, маънавий қиёфасида, ижтимоий фаолиятида ўз ифодасини топади.
Моний даври - «Моний даври» (милоднинг III-IV асри, асосчиси Моний 216-276 йилларда яшаган)
- Моний фикрича икки дунё – «зулмат ва зиё дунёси» мавжуд, биринчисида адолатсизлик, зулм, зўравонлик ҳукм суради, иккинчиси адабий, емирилмайдиган, доимий қадриятлар дунёсидир.
- Моний таълимотида қадимги замоннинг асосий қадриятлари жамланган, уларнинг умумий тизим мифология, филосифия, космогония, астрономия ва бошқа ижтимоий-табиий билим соҳалари билан боғлиқликда баён қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |