Презентация жойи тоза ва тартибли бўлиши керак. Ташқаридан ҳар хил овозлар, мусиқа ва шовқин эшитилмаслиги учун эшикни ёпинг. Инсонларнинг у ёқ - бу ёққа юришлари тўхтатилиши керак, чунки презентациядаги кишиларнинг фикрлари бўлинмаслиги керак.
Жой ҳарорати ортиқча иссиқ ёки совуқ бўлмаслиги керак. Бегона ҳидлар ҳам хаёлни бузади.
Суҳбат қатнашувчилари албатта расмий кийимда бўлишлари керак(кўйлак, шим, галстук). Спорт кийими,пижама ва жиддий бўлмаган кийимларни кийманг.
Энг яхшиси - ишга таклиф қилган кишининг уйида презентацияни ўтказиш, чунки уй эгаси меҳмонлардан кўра кўпроқ устунликларга эга. Бировнинг уйида ҳеч ким рухсатсиз мажлисни тарк этмайди,телефонда гапирмайди ва умуман суҳбатга халақит берувчи ва кераксиз ишларни қилмайди. Уйингизда презентация ўтказиш билан ишнинг катта харажатларга муҳтож эмаслигини ва 1-2 соатлик суҳбат учун жойи бўлган ҳар инсоннинг бемалол бу бизнес билан шуғулланишини кўрсатасиз.
Презентация ўтказишнинг бошқа нозик томонларини лидерингиздан сўранг.