Активных Пользователей сап деб


– ГУРУҲ: Энг яқин дўст ёки яқин қариндош, касбдошларни таклиф қилиш


Download 106.81 Kb.
bet10/24
Sana06.04.2023
Hajmi106.81 Kb.
#1331678
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
10 asos12

1 – ГУРУҲЭнг яқин дўст ёки яқин қариндош, касбдошларни таклиф қилиш.
Сиз уларга шу тарзда гапирсангиз фойдалироқ бўлади: “Бир мунча вақтдан бери бир ажойиб бизнес билан шуғулланяпман ва яхши фойда кўряпман. Бу бизнесни сизга бирданига ёқиб қолишига кафолат бермайман. Лекин етарлича ғайрат кўрсатсангиз бу бизнесда яхши даромад олишингизга ишонаман”.
Бу сўзларингиздан кейин сизга шу мазмунда савол беришади: “У қандай бизнес? Мендан нима талаб қилинади? Тўлиқроқ маълумот бер.”
Сизнинг жавобингиз тахминан шундай бўлиши керак: “Азиз дўстим, бу жиддий масала. Сенга тушунтириш учун вақтимиз ҳам етмайди, бемалол гаплашадиган жойимиз ҳам йўқ. Агар қизиқсанг бир-икки соат вақтингни ажрат, сенга каталог ва ҳужжатлар ёрдамида бу бизнес ҳақида тўлиқ маълумот бераман.
Эътибор беринг: Иш ҳақида дўстингизга тамоман маълумот берманг!Кўп илтимос қилишса, шундай дейишингиз мумкин: “Бизнесни тўлиқ тушунтиришим учун вақтимиз кам, олишингиз керак бўлган маълумот эса кўп. Ҳатто нимадан бошлашни ҳам билмайман. Шошилмасликни тавсия қиламан. Жиддий суҳбат учун жиддий жой ва етарли вақт керак. Яхшиси, келинг, ҳозирча вақт ва жойни аниқлаб(белгилаб) олайлик”.


2 – ГУРУҲ:Сиздан каттароқ ёшда ёки баландроқ лавозимда бўлишса.

Агар дўстларингиз ва қариндошларингиз сиздан катта ёшда, бадавлатроқ ёки баландроқ лавозимда бўлсалар ушбу суҳбат мақсадга мувофиқ бўлади:
“Яқинда бир бизнес билан танишдим. Менимча мароқли ва даромадли иш. Шахсан мен бу ишдан баҳра оламан. Аммо бу ишда янада кўпроқ муваффақиятга эришиш учун ўзимдан каттароқ бир кишининг маслаҳати фойдали бўларди. Менга 1-2 соат вақт ажратинг, сизга каталог ва керакли ҳужжатлар ёрдамида тўлиқ маълумот берай. Менга сизнинг маслаҳатингиз зарур”.
Таклиф қилиш жараёнида унумли натижаларга эришиш учун қуйидаги усулларга аҳамият қилинг:
  1. Бизнесга таклифда кишиларга нисбатан самимий ва чин юракдан ёндашинг. Фақат тил ва гап етарли эмас. Инсонлар янги ишдан кўра сизнинг ҳатти-ҳаракатларингиз ва самимиятлигингизга диққат қилишади. Улар сизнинг ҳиссиётингизни кўришни хоҳлашади. Бизнесга бўлган ишончингизни баҳолашади. Ишингизга қанчалик кўп ишонсангиз ва ҳурмат билан тилга олсангиз, таклиф қилиш жараёни осон кечади.


  2. Сизда ўзингизда ишончнинг кучайиши учун ва одамлар билан жиддий суҳбатга тайёр ҳолга келишингиз учун дўстларингизни бизнесга таклиф қилишдан олдин лидерингиз билан машқ қилинг, экспериментлар ўтказинг. Таклиф қилиш вақтида шошилманг ва ёлғон гапирманг. Шуни билинг-ки, дўст ва қариндошларингиз сизнинг энг яқин кишиларингиздир. Улар сизга 2соатларини ажратишга тайёрлар. Презентациядан кейин ҳам улар билан яқин ва самимий алоқаларни давом эттиринг ва уларни кузатинг.


  3. Ҳеч қачон ишнинг тафсилотлари ҳақида гапирманг. Компания ва унинг даромадлари ҳақида гап очманг. Сиз берган нотўғри маълумотлар уларнинг сизга бўлган ишончини йўқотиши мумкин.


  4. Агар дўст ва қариндошларингиз иш ҳақида ҳаддан ташқари кўп қизиқувчанлик билан сизни саволлар ёмғирига тутишса, шундай жавоб беринг:


-Шошилманг, 2соат вақт ажратиш билан ҳеч нарса йўқотмайсиз. Энг муҳими-иш ҳақида тўлиқ маълумот. Сизга ишни тушунтиришим учун қачон вақт ажратасиз? Масалан, эртага соат 10:00 дами, Якшанба куни 15:00 дами?


  1. Агар шу саволни сўрашса: “Бу бизнесда муваффақиятга эриши-шимга кафолат берасизми?”, шунда сиз мана бундай жавоб беришингиз мумкин:


-Шубҳасиз кафолат бераман, фақат бир шартим бор:Мен билан елкама-елка ишласангиз, масъулиятларни (вазифаларни) бажарсангиз ва ҳар бир масалани жиддий қабул қилсангиз, албатта биргаликда муваффақиятга эришамиз. Агар айтганларимни қилмасангиз, ҳеч нарсага кафолат бермайман.


6. Дўстингизнинг Тармоқли Маркетинг, Доимий Харидорлар Тизими (САП), “BEVERLee-club” ва бошқа компаниялар ҳақида маълумоти бўлиши ва ҳатто бу ишга салбий муносабатда бўлиши мумкин. Ҳатто сиздан “парашок ёки шампунь сотиш керакми?” деб сўраши мумкин. Бу ҳолда жавобингиз шундай бўлсин: “Ҳеч алоқаси йўқ. Тармоқли Маркетинг эмас. Шошилманг, 2соат ажратинг, бизнес ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўласиз”.
Ёлғон гапирмаяпсиз, дўстингиз Доимий Харидорлар Тизими (САП) ҳақида етарли маълумотга эга эмас. Кам маълумот нотўғри хулоса чиқаришга сабаб бўлади.
7. Агар дўстингиз ўта ғурурли бўлса, бу бизнесни билишини айтса ва сизнинг гапларингизга қаршилик кўрсатса, ёдингизда бўлсин, у киши бу бизнес ҳақида бирор нарса билмайди ёки унга бизнес ҳақида етарли эмас ва нотўғри маълумот берилган.
Агар дўстингиз яқин дўстидан тўғри маълумотни олган бўлса эди, аллақачон бу бизнесда ишлаётган бўлар эди. Унга ўзингизга ишонган ҳолда ва қатъий тарзда шундай денг: “Азиз дўстим, сендаги маълумот етарли эмас ва нотўғри.

Download 106.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling