Активных Пользователей сап деб


Download 106.81 Kb.
bet8/24
Sana06.04.2023
Hajmi106.81 Kb.
#1331678
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
10 asos12

РЎЙХАТ ҚАНДАЙ ЁЗИЛАДИ?
Лидерингизнинг (сизни ишга таклиф қилган кишининг) рўйхат намунасини кўринг. Ҳар қайси рўйхатда гуруҳ номи, кишиларнинг исми, ҳар бирининг сизга бўлган ишонч даражаси, маълумот даражаси (хоҳласангиз телефон номери ва электрон почта адреси) бўлиши керак. Рўйхатлар дафтарчаси ёки китобча ясанг янги ҳамкорларингиз учун кўпайтиринг ва уларга тарқатинг.
Аввало оила аъзоларингизнинг, қариндошларингизнинг ва дўстларингизнинг исмларини ёзинг ва ҳар гуруҳни категорияларга ажратинг. Масалан: Оилам, дўстларим, қариндошларимиз, қўшнилар, синфдошларим, курсдошларим, ҳамкорларим, бошқа мамлакат ёки шаҳарларда яшайдиган яқинларим ва дўстларим, янги танишлар. Келажакда янги таниш ортирганингизда исмларини рўйхатга ёзиш учун ҳозирданоқ бўш жой қўйинг.
Рўйхатни ёзиш вақтида қуйидаги тартибга риоя қилинг:


  1. Дастлаб гуруҳларингизни аниқланг.


  2. Рўйхатни ёзишни биринчи гуруҳдан бошланг.


  3. Сиз биладиган ва сизни биладиган кишиларнинг исмини ёзинг.


  4. Биринчи гуруҳ билан боғлик ҳамма маълумот ёзилганига ишонч ҳосил қилганингизда иккинчи ва кейинги гуруҳларга ўтишингиз мумкин. Биринчи гуруҳни тугатмасдан иккинчи гуруҳга ўтманг.


  5. Фикрингизни бир жойга тўпланг ва кишиларнинг исмини эслаб ёзинг. Кейин ҳар бирининг ишонч даражасини ёзинг. Ишонч даражаси бирдан бешгача (1-5) бўлади. Ишонч даражасини белгилаш мисолини лидерингиздан сўранг.


  6. Танишларингизнинг маълумот даражасини ёзинг. Маълумот даражаси бирдан учгача (1-3) бўлади. Буни қандай қилишни лидерингиздан сўранг.


Энди рўйхатни ёзишни ўргандингиз. Тўлиқ маълумотга эга бўлган мукаммал рўйхатга эга бўлиш, ишларингизнинг натижасига ижобий таъсир қилади. Шунинг учун уни ёзишда вақтингизни ва кучингизни аяманг. Агар исм рўйхатингиз тўғри ва фойдали чиқишини хоҳласангиз, қуйидагиларга ҳам албатта эътибор беринг.Бу маслаҳатларга риоя қилинг:



  1. Агар сизнинг танишларингиз атиги 5 киши бўлса ҳам уларни рўйхатингизга ёзинг. Статистикаларга кўра, ҳар 30 ёшга кирган киши ўртача 2500 танишга эга.


  2. Рўйхатингизда қанча кўп киши бўлса, лидерингиз сизга шунча кўп ишонади ва сизга кўпроқ ва жиддий эътибор қаратади. Ҳеч бўлмаганда 500киши исмини албатта ёзинг.


  3. Рўйхатни ҳеч кимнинг ёрдамисиз ўзингиз ёзишингиз керак. Бу ишни бировга топширманг.


  4. Телефон дафтарингизда ҳамма дўстларингиз ва қариндошларин-гизнинг исми бўлганда ҳам ундан фойдаланманг, ўзингиз ёзинг.Нима учун ундан фойдаланиш мумкин эмас? Лидерингиздан сўранг.


  5. Ёзган кишиларингиздан бирор киши “бу бизнесни тушунолмайди” деб ўйласангиз ёки унинг етарли пули бўлмаса, уни ўзингизнинг гуруҳингиздан ўчирманг! Ўчириб ташласангиз, уларни бойиш имкониятидан маҳрум қиласиз ва ўзингизнинг гуруҳингизга зарар келтирасиз. Ўйлаб кўринг, бойиб кетганингизни кўрган ва сиз исмини ўчирган кишилар сиздан хафа бўлишади. Сиз ўзингизни оқлай олмайсиз.


  6. Бой-камбағал, қари-ёш, муваффақиятли-муваффақиятсиз, маълумотли-маълумотсиз бўлса ҳам ҳеч кимни эътибордан четда қолдирманг. Ҳаммасига бу имкониятни беринг, бу бизнес билан танишиб чиқишсин. Танлаш ҳуқуқини уларнинг ўзига беринг. Ҳеч қачон уларнинг тақдирини ҳал қилманг! “Бу бизнес билан шуғуллана оладими, йўқми?” деган саволга жавоб қидириш ўрнига, бу танлаш ҳуқуқини ҳар кишининг ўзига қўйиб беринг.




Download 106.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling