Активных Пользователей сап деб


Download 106.81 Kb.
bet5/24
Sana06.04.2023
Hajmi106.81 Kb.
#1331678
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
10 asos12

2- АСОС:МАҚСАД БЕЛГИЛАШ
Барча омадли инсонлар олдиларига аниқ мақсад қўйгандан кейин иш бошлаганлар. Чунки нима хоҳлашингизни билмай туриб умуман ҳеч нарсага эришмайсиз! Автомашина учун бензин қанчалик муҳим бўлса, инсон учун мақсад ундан ҳам зарурроқ. Машинада бензин бўлмаса у юрмайди.Агар сизда ҳам аниқ мақсадларингиз бўлмаса,“Доимий Харидорлар Тизими (САП) ”даги биринчи қийинчиликка учраганингиздаёқ бу ишни ташлаб юборасиз. Бу ишни бошлашдан олдин, ҳаётдан нималарни орзу қилишингизни белгилаб олинг! Нималарга эришишни, ким бўлишни, қандай жойда ким билан хаёт кечиришни дилингизга тугиб қўйгансиз?
Бугуноқ ўз мақсадларингизни бир дафтарга ёзинг!Орзуларингиз ёзилган ушбу дафтар ҳар доим ёнингизда бўлсин. Қандай қийинчиликлар сизни бу ишга бошлаб келди? Нима сабабдан бу ишда албатта муваффақиятга эришишингиз керак? Compelling Reasons.
Мени айнан бу ишни танлашимнинг биринчи сабаби – пулсизликдан чарчадим! Бу бизнес орқали ҳаётимда ўзим хохлаган ҳамма нарсага эришишни истайман. Мен дунё кезишни ёшлигимдан бери орзу қиламан. Ўзим, оила аъзоларим ва қадрдонларимнинг кўнгилдагидек яшашлари учун бу бизнес туфайли етарли миқдорда ҳар ҳафталик даромадга эга бўлишим кераклигини биламан ва бу натижа учун ишлайман.
Нима мақсадда бизнесга кирганингизни билишингиз шарт. Ҳамма сабабларингизни ҳам орзуларингизни ёзгандан кейин ўша дафтарга ёзинг.
Кўзингизни юминг, тинчланинг (роҳатланинг) ва тасаввур қилинг: 11ойдан кейин сиз 40 000$ даромад олдингиз. Ҳар ой ўз пулингизга хоҳлаган нарсангизни олишни истамайсизми? Кўнглингиз нималарни хоҳлаяпти?
Ақлингизга келган ҳамма хоҳиш ва орзуларингизни ёзинг. Мақсадларингиз иш учун сизга илҳом бахш этади, яъни руҳлантиради (завқлантиради). Қилган даромадларингиз билан нималарга эга бўлмоқчисиз, шуларни аниқ ёзинг. Улар неча пул туради? Қачонгача ҳар бир орзуингизга эришмоқчисиз? Аниқ сана ёзинг.
Эс-ҳушингизни бир жойга йиғинг! Энди диққат билан ишлашингиз керак. Вақти келиб, сизнинг чап ва ўнг йўналишингизга икки киши албатта келади.Бу билан на сиз ва на улар бойиб кетишади. Бу билан сиз ҳам, улар ҳам миллионер бўлмайсиз. Шунинг учун, иккала одамингиз келганидан сўнг, улар билан ўтирасиз ва мақсадларингизни ёзасизлар.Уларга қувват бахш этинг ва илҳомлантиринг. Бир-бирларингни ҳурмат қилинг ва ўхшаш мақсадларингиз ёрдамида кучли бир жамоа (команда) тузинг. Агар шу ишни ижро этсангиз, сизнинг ташкилотингиз (организациянгиз) аста секинлик билан олдинга ҳаракат қилиб боради ва ривожланади. Барча ҳамкорларингизнинг буюк орзуси(мақсади) бор. Улар биз бағишлаган илҳом ва ишонч билан, дарслар ва йўл-йўриқлар ёрдамида мақсадларига олға интиладилар ва эришадилар.Сиз ва жамоангиз - бўлажак миллионерларсиз!

Download 106.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling