Ё ВАЪДА БЕРМАНГ, Ё БЕРГАН ВАЪДАНГИЗНИ АЛБАТТА БАЖАРИНГ! (пунктуальность)
Баъзи шахслар ишнинг бошланиши билан катта даромад олмайдилар ёки келажакда ҳам катта даромад олишларига ишонмайдилар. Шунинг учун бу бизнес учун вақтларини ҳам, кучларини ҳам сарфламайдилар. Уларнинг ақидаси шундай:
-Даромад келишни бошласа, мен бу бизнесга албатта ишонаман. Фақат ўша пайт кучимни ва вақтимни бу бизнесга сарфлайман.
Наҳот шундай фикрлаш билан муваффақиятга эришилса?! Аксинча,
ДАСТЛАБ ВАҚТИНГИЗНИ ВА КУЧИНГИЗНИ САРФЛАБ,АСТОЙДИЛ МЕҲНАТ ҚИЛИНГ! ҒАЙРАТИНГИЗ ТУФАЙЛИ МУСТАҲКАМ ҲОЛГА КЕЛГАН БИЗНЕСИНГИЗ СИЗГА АЛБАТТА ДАРОМАД КЕЛТИРИШНИ БОШЛАЙДИ.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
4 - АСОС: РЎЙХАТ
Эндиликда ўз бизнесингизга эга бўлиш учун аввало шундай мақсадингиз бўлиши кераклигини ва унга эришиш учун кучингизни ва вақтингизни сарф қилишингиз кераклигини тушуниб етдингиз. Бу босқичда исмлар рўйхатини ёзишни, қандай инсонларни ҳамкорингиз сифатида таклиф этишни ва уларни ўзингизнинг ўнг ва чап томонингизга қайд қилишни ўрганасиз. Бу бизнесни бошлаш учун дўстларингизнинг, қариндошларингизнинг ва ҳамкорларингизнинг рўйхатини тузишингиз керак. Рўйхатни ёзиш жуда муҳим босқич ҳисобланади.
РЎЙХАТНИ ЁЗМАСАНГИЗ ИШИНГИЗ ЖОЙИДАН СИЛЖИМАЙДИ.
Бу бизнесдаги тажрибам давомида ҳамкорларим 4-босқичга етганда мендан шу саволларни сўрашади:
-Нега мен дўстларимнинг рўйхатини ёзишим керак? Ахир ишга таклиф қилиш учун аллақачон иккита дўстимни ўйлаб қўйганманку. Улардан ташқари ҳам бир-икки кишига айтиш ниятим бор. Ўзи 3-4 киши кифоя-ку!
Бундай ўйлаш нотўғри. Сабаби:
СИЗ РЎЙХАТНИ ЁЗСАНГИЗГИНА, ЎНГ ВА ЧАП ТАРАФЛАРИНГИЗДА КИМ БЎЛИШИНИ БИЛИБ ОЛАСИЗ. РЎЙХАТНИ ЁЗСАНГИЗ “ИШОНЧ ВА
ТАЪСИР ДОИРАНГИЗ”НИ ТЎҒРИ АНИҚЛАБ ОЛАСИЗ.
Рўйхатни ёзишингизнинг бошқа фойдали тарафлари ҳам бор. Қолган тарафлари ҳақида лидерингиздан сўраб билинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |