БИЛЕТ№40
1 Савол
10 октябрда ҚВП қабулига Б. исмли 29 ёшли бемор қуйидаги шикоятлар билан келди: қорин пасти ва белида 1 соатдан бери давом этувчи ўткир оғриқ, унинг орқа чиқарув тешигига тарқалиши, умумий холсизлик, бош айланиши, 2 кун давомида жинсий йўлларидан тўқ рангли суркалувчи қонли ажралмалар келиши. Сувоқчи бўлиб ишлайди.
Акушерлик анамнези: Хомиладорлик I, аборт 1. Охирги хайз келиши -28/08
Объектив: хомиладор аёлнинг кўрув вақтидаги умумий ахволи оғир, тери коплами рангпар, АКБ 90/60; 80/50 мм с.у., пульс 100 та. 1 дақ., кучайган.
Акушерлик куриги: қорин олди девори мушаклари таранглашганлиги туфайли кўрик қийинлашган, бачадон бўйни конус шаклида, буғзи ёпиқ. Бачадон 5 хафталик хомиладорликкача катталашган, консистенцияси юмшоқ, харакатлантирганда оғриқли, бачадон найи ўнг томондан – қалинлашган, шишган, оғриқли, чап томондан - аниқланмайди, параметрий эркин, «Дуглас қичқириғи» симптоми аниқланди. Ажралмалар – тўқ рангли суркалувчи, қонли.
Умумий кон тахлили: Гемоглобин – 90 г/л; Эритроцит –3.5-4х10*12/л; Лейкоцит – 4,7х10*9/л; ЭЧТ–15 мм/соат Умумий пешоб тахлили: Микдори – 100 мл; Ранги – оч сарик; Оксил – изи; Ут пигментлари – манфий; Эпителий – куриш майдонида 12-13та; Лейкоцитлар – куриш майдонида 7-8 та.
Бачадон УЗИ си: Эхограммада: Миометрийда ёки бачадон хомиладорлигида органик ўзгаришлар бўлмаган бир вақтда бачадоннинг катталашиши; Ўрта М-эхо(акс садосининг) қалинлашиши; Бачадон найларининг ўнг томондаги проекциясида (тухумдонлардан алохида) 4х6х7 см ўлчамли гомоген эхо-структурали ва юқори даражадаги товуш ютиш қобилиятига эга хосила; Кичик чаноқ бўшлиғида эркин суюқликнинг мавжудлиги.
2 Савол – Амалий кўникма
Папаниколау бўйича суртма олиш.
Акушерлик ва гинекология
БИЛЕТ№41
1 Савол
27 март куни поликлиникага 34 ёшли аёл мурожат қилди. Шикоятлари: ҳайзнинг кечикишига, чанкокликка ва ташқи жинсий аъзолар соҳасида кичишишга.
Охирги ҳайзи 28-30 декабрда бўлиб ўтган.
Анамнезида: Эндокринологда “Д” хисобида туради, ташхис: СД IIтип. 6 йил давомида, диабетон 1таблеткадан эрталаб ичади.
2та ҳомиладорлик, 1-чисида йирик ҳомила - 4300 г туғилган, 2-чисида муддатдан илгари кўплаб тугма нуксонлари бўлган улик ҳомила туғилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |