Объектив: Умумий аҳволи қониқарли. АҚБ 110/70, Ps 80та/мин. Пальпацияда қорин юмшоқ, оғриқсиз, қоринпарда таъсирланиш симптомлари йўқ.
Кушимча маълумотлар:
Кўзгудаги кўрик: Бачадон бўйни ташқи бўғизида 1,5 х 1,5смли шиллиқ қават гиперемияси, юзаси донадор, йирингли ажралма билан қопланган.
Бимануал кўрик: Бачадон бўйни цилиндрик шаклда, ташқи бўғиз ёпиқ. Бачадон танаси ва ортиқлари патологик ўзгаришларсиз.
2 Савол - Амалий куникма:
Бимануал кўрик
Акушерлик ва гинекология
Билет №3
1 Савол – Масала:
ҚВП га УАШ кўригига 32 ёшли бемор қориннинг пастки соҳасида бел соҳасига иррадиацияланувчи доимий тўмтоқ, симилловчи оғриқларга, ҳолсизлик, даврий бош айланишлар, қўзғалувчанлик, меҳнатга лаёқатнинг сусайишига шикоятлар билан мурожаат этди.
Бир йил олдин артифициал абортдан сўнг тана ҳароратининг кўтарилиши, қорин пастида оғриқ ва жинсий йўллардан йирингли ажралмалар кузатилганлиги сабабли стационарда даволанган. Шундан сўнг юқоридаги шикоятлар безовта қила бошлаган. Оғриқ совуқ қотиш ва ҳайздан кейин кучаяди. Бозорда сотувчи бўлиб ишлайди.
Акушер-гинекологик анамнез: Ҳайз 14 ёшдан, регуляр, оғриқсиз. Охирги ҳайз ташрифдан 5 кун олдин, оғриқли. Жинсий ҳаёт 19 ёшдан. Никоҳ 2. Хомиладорликлар 4та, туғруқлар 2та, сунъий аборт 2та.
Кушимчамаълумотлар.
Объектив: беморнинг умумий аҳволи қониқарли, тери ва шиллиқ қаватлар рангпар. АҚБ 110/80мм.сим.ус., пульс минутига 80та. Тана ҳарорати 36,4°С.
Пальпацияда қорин юмшоқ, қориннинг пастки қисми оғриқли, қорин пардасининг таъсирланиш симптомлари йўқ.
Кўзгудаги кўрик: қин ва бачадон бўйни шиллиқ қавати тоза, ташқи бўғзи тирқишсимон, ажралмалар тоза.
Бимануал кўрик: Қини туққан аёлларга хос, бачадон бўйни цилиндрик шаклда. Бачадон ўлчами 56х48х32мм, ҳаракатчанлиги чегараланган, оғриқсиз. Ортиқлар соҳаси тортилган, оғриқсиз. Гумбазлар чуқур. Параметрий инфильтрацияланмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |