Акушерлик анамнез: Хомиладорлик-2; Туғруқ- йўқ ; Ўз-ўзидан бола ташлаш- 1.охирги хайз куни - 09.07.2010.
Объектив: Кўрикда бемор умумий ахволи нисбатан қониқарли, тери ва шиллиқ қаватлари рангпар тусда. АҚБ 100/60, 110/70 мм. сим. уст. Пульс 80 та1 мин. Тана харорати 36,6 С. Хомила юрак уриши 146 та1 мин.
Акушерлик кўриги: Бачадон туби ханжарсимон ўсиқдан 2 та кўндаланг бармоқ пастда жойлашган.Бачадон тонусда.Хомиланинг олдинда келган қисми хамирсимон консестенцияли, хажмли. чайқалиш белгиси йўқ, кичик чанок кириш текислигида устида аниқланади. Хомила юрак уриши 146 та1 мин. ритмик, киндик сохасида эшитилади. Бачадон туби баландлиги 32 см. Қорин айланаси 78 см.
Умумий кон тахлили: Гемоглобин – 90 г/л; Эритроцит –3.2-4х10*12/л; Лейкоцит – 4,2х10*9/л; ЭЧТ– 8 мм/соат
УЗИ бачадон, хомила, плацента - Эхограммада 1 та хомила, чаноқнинг олдинда келиши, БПР- хомила боши -88 мм, хомиланинг юрак уриши 146 та1 мин. Харакат активлиги юқори. Суви бироз кўпайган. Йулдош бачадоннинг орка деворида жойлашган,етилиши- 1даражали.
2 Савол – Амалий кўникма
Кин тозалик даражасини аниқлаш.
Акушерлик ва гинекология
БИЛЕТ№45
1 Савол
Поликлиникага 15.09.10йилда 22 ёшли биринчи марта ҳомиладор аёл 1,5 ойдан бери хайз келмаслигига, овқат билан боглик булмаган ҳолда кунига 4 – 5 марта қусиш, кўнгил айниш, умумий ҳолсизлик, иш кобилиятининг пасайиши шикояти билан мурожат қилди.
Аёлнинг сузидан сунги 2 хафта давомида юкоридаги шикоятлар безовта килади. Катта оилада яшайди, уй ишлари билан банд булиб, шифокорга мурожаат кила олмаган, уй бекаси.
Анамнезидан: болалигида вирусли гепатит утказган, сурункали холецистит билан асоратланган.
Охирги хайзи – 3.08.10й.
Кўрикда: пульси 1 дакикада 86 та, кучсиз, АКБ 100/60 - 90/60 мм.сим. уст. тенг. Териси курук, тили нам, сарик караш билан копланган.
Қин кўзгуларида: бачадон бўйни қонуссимон шаклда, шиллиқ қавати цианотик, ташқи бўғиз нуқтасимон. Ажралмалари шиллиқ, тоза.
Бимануал курикда: Бачадон 6 – 7 ҳафталик ҳомиладорликкача катталашган, юмшок, оғриқсиз.
Умумий кон тахлили: Гемоглобин – 90 г/л; Эритроцит –3.2-4х10*12/л; Лейкоцит – 4,2х10*9/л; ЭЧТ– 8 мм/соат
УЗИ бачадон, хомила, плацента - Эхограммада хомила битта БПР-6,5 мм, юрак уриши «+», нормотонусда.
2 Савол – Амалий кўникма
Туғруқнинг 3 даврини фаол олиб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |