ҲАЛҚА Қисса биринчи боб
Download 0.5 Mb.
|
(shayximiz kitoblari) Halqa Akrom Malik (1)
ОЛТИНЧИ БОБАбдуллоҳ Ёрқин ҳикоясида давом этаркан, эллик йил аввалги тарих унинг хотираси китоби қатларидан тирилаётган каби ўша онларнинг ҳар бир сўзи, ҳар бир саси, ҳар бир ҳаракат ва сукунати унинг учун беҳад қийматли эди. ... Иброҳим Ёрқин оиласи Эҳсон афандининг мусофирхонасида бир неча кун қолди. Келган куниёқ Иброҳим бу зот нақшбандия тариқатининг муршиди эканлигини билди. Халқ бу инсонни эъзозлаб, «шайх Эҳсон ҳаким ҳазратлари» деб атар экан. Эҳсон афанди тиб ва ҳикмат илми соҳиби бўлиб, одамлар у ҳақда «Шайх Эҳсон тариқати кўнгил шифоси, табобати вужуд давоси» деб юришаркан. Шайх Эҳсон афандининг юзлаб шогирдлари бор эди. Ҳар бир шогирдига турли илмларни ўргатган. Ўзи яшайдиган ҳовли жуда камтарона эди. Бироқ шу маҳаллага мусофирхона, мактабхона, шифохона қурдирган. Ундан ташқари хонақоҳ ҳам бор эди. Хонақоҳда ҳар кун шайх Эҳсоннинг илм дарслари бўлади. Тушдан сўнг ҳордиқ чиқарган Иброҳим шайх Эҳсон илм суҳбатини тинглаш учун хонақоҳга келди. Хонақоҳ кенг. Деворлари оппоқ. На нақш, на ёзув, на зийнат йўқ. Хонақоҳнинг қибласида меҳроб. Меҳробнинг ўнг томонида минбар. На меҳробда, на минбарда, бироз бўлса -да, зийнат асари кўринмайди. Шогирдлар, мухлис ва муридлар хонақоҳни тўлдирди. Меҳробнинг ўнг ёнидаги деворнинг бурчида ихчам эшикдан шайх Эҳсон бироз эгилиб, кириб келди. Хонақоҳ сукутга чўмди. Шайх бир –бир қадам босиб, минбарга чиқиб ўтирди. Либослари бўз, кенг, салласи ихчам ва қора. Шайхнинг қўлида тасбиҳ ҳам кўринмайди. Шайх Эҳсон минбарга чиққач, бир нуқтага боқиб, бироз сукут сақлади. Икки –уч дақиқа ўтди. Шайхнинг ўктам саси хонақоҳ бўйлаб тарқалди: Бизни мўмин, муслим қилиб яратган, ислом ухувват орасига киритиб қўйган, «Бўл!» деса, истаган иши бўладиган, ҳар бир иши ҳикмати ила гўзал, қудрати ила мукаммал бўлган, дунёда жамики мавжудотга, охиратда мўминларгагина раҳм этувчи, ар –Раҳмон ва ар –Раҳим Аллоҳга чексиз мақтовларимиз, ҳамдларимиз бўлсин! Банданинг Аллоҳга итоатдан бўлак, Унга ҳамд айтишдан бўлак бир иши йўқдир! Ё Роббимиз, бизни Ўзингга ҳамд, тасбиҳ айтиб, амрларинг адосида айла! Амийн! Бутун дунёга Ислом неъматини келтирган, оламларга раҳмат бўлган, Исломда яшамоқнинг намунасини ўз ҳаёти ила кўрсатиб берган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, оилаю асҳобларига саловату саломларимиз бўлсин! Ё Аллоҳ, набиййимиз, ҳабибинг Муҳаммад мустафо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муносиб уммат бўлиб, динингда яшаб ўтишимизга, динингга хизмат қилишимизда ёрдам бер! Амийн! Иброҳимнинг бутун вужуди қулоққа айланди. Яқин –орада, йўқ, яқин – орада эмас, деярли бундай соф исломий суҳбатда бўлмаган эди. Шайх Эҳсон афандининг ҳар бир калимаси ташна руҳига оби ҳаёт, хаста қалбига муроду қанот бўлаётган эди. Бугун Аллоҳнинг изни ила абноул вақт, яъни вақт ўғиллари ҳақида суҳбат қурамиз, – шайх фасоҳат ила сўзларди. Билингки, вақт ўғиллари бир тамсилдир. Бир ўхшатишдир. Вақт Аллоҳ томонидан яратилди. Ойларнинг ҳаракати вақт учун ўлчов қилинди. Инсониятнинг ҳаёти вақт ичида ўтиб боради. Вақт бутун оламни ўз ичига олди ёхуд вақт рўй бераётган ҳодисотларнинг бир суврати кабидир. Вақтинг ўғиллари – Аллоҳнинг тавҳидини идрок этиб, ўзини буткул Аллоҳга бахшида этган мўминлардир. Вақт ҳар нени завол айлайди, аммо мўминлар вақт ўтган сайин камол топажаклар. Вақт ҳар нени емириб, адо қилади, аммо вақт иймон эгасининг хизматкори янглиғ, зотан, вақт ўтгани сайин мўминнинг Иймони пишиб, нурланиб, зиёда бўлиб, қувватланиб боради. Вақтнинг қаршисида одамзод қўрқади, иймонлилар вақт қошида мамнундирлар, зотан, вақт уларни Роббилари томон элтгай. Одамзод Аллоҳ томон кетаётган сайёҳдир. Кимдир буни идрок этади, инонади, кимдир буни англамайди, куфр келтиради. Куфр келтирганлар ҳам нақадар қайсарлик этмасинлар тонг –ла оламлар Роббиси қошида тик туриб ҳисоб беришга мажбурдир. Кибри, каттатарошлиги уларни ҳеч нарсадан қутқариб қолмайди. Набиййимиз, ҳабибимиз, Аллоҳнинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам афандимиз: «Мўминнинг иккинчи куни биринчи кунига ўхшамас», – деб марҳамат этмишлар! Нақадар гўзал сўз! На -да, гўзал, Буюк Сўз! Иймон эгаларининг йўлини қуёш янглиғ порлатиб, ёритиб, чароғон айлаяжак Сўз! Зотан, мўмин ҳар бир кун бир хайр фаолиятдадир. Ҳар бир кун ўзи учун, дини учун, уммат учун, охирати учун бир хизмат ўтаяжак. Бир янги илму ҳикмат ўрганажак. Бир он зикр холи бўлмаган қалбнинг нақадар юксалишини идрок эта билурмисиз? Қуръон тадаббури ила мўмин нақадар баландларга парвоз этажагини билурмисиз? Мўмин ҳаргиз дангаса бўлмас. Мўмин ҳаргиз танбал бўлмас! У ҳамиша шижоат устида, ҳамиша ғайрат ва жасорат устидадир. Уни енга олгувчи куч Ер юзида бўлмас, зотан, Аллоҳга таслим бандани ким енгмоғи мумкин?! Ҳеч ким! Бугун оламни зулм қопламиш. Ўз ҳаққини сўраганларнинг юзини қора, талончилар юзини оқ кўрсатурлар. Дининг учун, эркинг учун, юртинг учун курашсанг, сени адашган деб айтурлар. Золимларни эса эъзоз кўрсатиб, бошга кўтарурлар. Билингки, бу шайтоннинг макри, холос. Бу макр Аллоҳнинг қудрати олдида ҳеч нарсадир. Мўминлар эса бу макр қурбони бўлмасинлар! Ўз юртидан қувилганлар бир эмас, мингдир. Душмандан нажот тилаб йиғлаганлар, бир эмас мингдир. Ҳақни била туриб тарк этиб, ботилни била туриб тутганлар бир эмас, мингдир. Билинг, эй аҳли мўмин, ўз юртингни вақтида ҳимоя этсанг, сургун бўлармидинг? Душманингдан аввалроқ Роббингга йиғлаганингда ғаним қўлида залил бўлармидинг? Ҳақни ҳамиша ҳимоят этганингда ботил чангалида қолармидинг? Зинҳор! Зинҳор ундай бўлмас эди! Зотан, вақтни ўз фойдасига қўлланган мўмин мудом музаффар бўлгай! Биз эса ундай қилмадик, зикрдан ғофил бўлдик, катта гуноҳларни кичик, кичик гуноҳларни мубоҳ санадик, нафсимиз истакларига ҳийлалар ила йўллар очиб бердик. Ғафлат уйқусида ётдик. Нажот қаерда? Нажот Исломдадир. Нажот Иймондадир. Бошимиздаги ҳалокат булутларини, қўлимиздаги қуллик кишанларини, қалбимиздаги зулмат совуғини идрок этмасак, биз Вақтнинг ўғли эмас, золимнинг қули бўлиб қолаверамиз. Ҳаётимизни Аллоҳнинг қонуни қолиб, унинг қоидаси ила қурамиз. Аллоҳнинг сўзини тарк этиб, унинг сўзини гапирамиз. Юртимиз бойликларини босқинчига тутқазиб, ўзимиз унинг хизматкорига айланамиз! Ҳайҳот! Роббимиз бизга нажот берсин, эй аҳли мўмин! Ибодатингиз илм –ла, зуҳдингиз ибодат –ла, саъйингиз жасорат –ла қувватлансин! Оламга очиқ кўз ила боқинг. Шайтоннинг ўргимчак тўри билан қўйган тузоқларида пашша каби тўлғанишни бас қилинг! Қалбингизни Аллоҳга боғланг, юзингизни Аллоҳга қаратинг, оёғингизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг изларига босинг! Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Шайх Эҳсон афанди ваъзни якунлади. Иброҳим Ёрқиннинг кўзларидан шашқатор ёш оқди. Тилиб ташланган қалбига бир марҳам қўйилди, гўё. У манзилда янглиштирмаган Аллоҳга ҳамд айтди. Эрталаб тонгда уни Эҳсон афанди ўз уйига чорлади. Ўртача хона. На зийнати, на безаги бор. Шайх болишга суяниб ўтирган экан. Ўртага дастурхон ёзилган. Дастурхонда майиз, мева қоқилари ва нон бор. Ваалайкум ассалом, ўғил, кел, ўтир, – деб ўз қаршисидан жой кўрсатди шайх. Хуш келдинг, сафо келтирдинг, Иброҳим. Бирга нонушта этайлик, сўнгра ўзинг ҳақингда менга сўйлаб беражаксан. Сенга ёрдам бера олсам, бир бахтиёрликни топардим. Нонуштадан кейин Иброҳим Ёрқин ўзини батафсил таништирди, касбини айтди, оғир йўл ҳикоясини баён қилди. Сен Шермуҳаммадбек мужоҳидни излаяпсанми? – деб сўради уни диққат ила тинглаган шайх. Худди шундай, – деди Иброҳим. – Зиёрат қилсам, суҳбатлашсам... Яхши ният, иншаАллоҳ, – деди Эҳсон афанди. – Менинг боболарим Ҳўқанд шаҳридан бу ерларга келиб ерлашмишлар. Мен ҳам асли туркистонлиман, ўғил. Шермуҳаммадбек каби мужоҳидлар миллатнинг йўлбарсларидир. Туркиядан Туркистон мужоҳидларига кўмак бергани Анвар пошшо бормишди. Роббим уни шаҳодат шарбати ила сийлади. Ислом ўлкалари бу асрда буткул куфр қўлига ўтди. Мовароуннаҳрни ўрис босди. Бобурийлар салтанатини инглизлар эгаллаб олди. Усмонлиларни -да, иқтидордан кетказдилар. Шимолий Африка ерларини истибдодга тортдилар. Либя ерларига Мусоллини қўшини кирмишди. Умар Мухтордек зотлар италиён босқинчиларига қарши туриб, уларни титратиб юборди. Туркистонда эса худосиз советларга оёқда турган зотлар ушбу Шермуҳаммадбек каби шерлар эдилар. Минг йилда тикланган салтанатларни душманга топширдик, энди уни қайтариб олишга биргина Шермуҳаммадбек ёхуд биргина Умар Мухтор кифоя этгайми, ўғил? Ахир, бу салтанатлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари қудрати ила барпо бўлмишди. То ўша қудратни топмасак, қулликдан халос бўла олмасмиз! Мен Шермуҳаммадбекни танийман. У билан кўп мусоҳиб бўлдим. Аҳволидан хабаринг борми? Йўқ, хабарсизман, – деди Иброҳим. Аллоҳ Шермуҳаммадбекнинг кўзидан нурини олиб, синади. Ҳозир унинг соғ қолган битта кўзи ҳам ҳеч нарсани кўрмай қолди. Сиҳҳатига ҳам кексалик таъсир этмоқда. Бироқ ҳамон қалби бедор, ҳамон фикрати теран, ҳамон шижоати жўшқин. Шермуҳаммадбек яшайдиган маҳаллада, асосан, туркистонлилар яшар экан. Мужоҳиднинг ҳовлиси бошқаларникидан қайсидир жиҳатлари билан фарқланарди. Чунки Шермуҳаммадбек ўз уйини Фарғона халқининг ҳовлилар билан бир хил қурдирган эди. Албатта, Иброҳим Ёрқин буни кейинроқ билиб олди. ... Хонага кирганларида мужоҳид паст овозда ёддан Қуръон тиловат этаётган эди. Одам кирганини пайқаб, қироатни якунлади. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, мужоҳид бей! – тезда бориб Эҳсон афанди Шермуҳаммадбекнинг икки қўлини ушлади. Шермуҳаммадбекнинг елкалари кенг, кўзига қора кўзойнак таққан, соч – соқоли буткул оқарган эди. Бошида енгил дўппи. Эгнида бўз кўйлак. Кекса мужоҳид озган, бироқ забардаст жуссаси унинг ўтмшидаги ҳайбатидан дарак берарди. Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу ва мағфиратуҳ, афандим! Хуш келдингиз, сафолар келтирдингиз, – деди Шермуҳаммадбек чеҳрасига табассум ёйилиб. У Эҳсон афандининг ташрифидан қувонгани яққол намоён эди. Кекса жангчининг овози гулдираб жаранглади. Ота юртимиздан бир муҳожиримиз зиёратингизга келмиш, исми шарифлари Иброҳим Холид Ёрқин ўғли, – таништирди Эҳсон афанди. Холид Ёрқин! – Шермуҳаммадбекнинг овози титраб кетди. Иброҳим қўл узатган эди унинг қўлини маҳкам ушлаб олди. – Эй Иброҳим, сен Қиличбек Мужоҳиднинг неварасимисан? Холид Мужоҳиднинг ўғлимисан? Худди шундай, бейим, – деди Иброҳим. Субҳаналлоҳ! Хуш келдинг, ўғлим, сафолар келтирдинг! Ўтир, бу ерга ўтир! – Мужоҳид ёнидан Иброҳимга жой кўрсатди. Эҳсон афанди Шермуҳаммадбекнинг гўдак сингари шодланиб кетганидан қалбида бир мамнуният уйғонганини сезди. Эҳсон афандим, сиз -да, бу ерга ўтиринг! – тўрга таклиф қилди Шермуҳаммадбек. – Аллоҳ Сиздан рози бўлсин, афандим! Ғариб кўнглимизга фараҳ келтирдингиз, Эҳсон ҳаким ҳазратлари! Иброҳим кекса жангчини унинг келиши бу қадар қувонтирганидан хижолат тортди, ўзини ноқулай сезди. Мужоҳид унга яна қаради: Кўзларим кўрмаса -да, сендан ота юртим нафасини туймоқдаман, Иброҳим, – деди у. –Сенинг бобонг Қиличбек катта хизматлар этди. Етмиш ёшида шижоати вужудига сиғмас эди. Унинг илми, тажрибаси бизнинг милтиқ тутмаган жангчиларни тарбиялашда асқотди. Роббим уни жаннати ила мукофотлаган бўлсин! Амийн! Амийн, – деди Эҳсон афанди. Амийн, – деди Иброҳим ҳам сидқидилдан. Сўйла, Иброҳим, ота юртимда не гаплар? Кўп хабарлар эшитаман. Кўзларим кўрса эди, бу оёқлар юрса эди, Аллоҳим шоҳид, ўрис кофирни Ватанимдан қувиб чиқармоқ учун қўлимдан келганини қилардим! – деди Шермуҳаммадбек чуқур қайғуда. Ота юртимизнинг аҳволини қандай баён қилай, бейим? – деди Иброҳим изтироб ила. – Қадим Бухоро, Самарқанд, Хўқанд, Хива динсизлар қўлида қолди. Гитлерга қарши урушда юз минглаб йигитлар ўрис томондан жангга чиқиб, ҳалок бўлдилар. Ҳозир давлатни коммунистлар бошқармоқдалар. Оддий халқ даладан чиқмайди. Советнинг чўнтаги учун ишлайди, бироқ ўзи буни билмайди. Дин таъқиқда. Мусулмонлар ҳам қора меҳнатдан бош кўтармайдилар. На илм, на ирфонни билмаслар! Орифларнинг бағри қон. Заифлик ила Аллоҳга дуо этишдан бўлак иложимиз қолмади. Кошки, дуо қилсайдик! Мени энг қўрқитгани шуки, халқ ҳуррият, эрк нелигини мутлақо унутдими экан! Бутун Туркистон ўз номини қўйиб, ўз Роббисини эсдан чиқариб, босқинчи ўрисга ҳамд айтади, Ленин аталмиш тоғутни зикр этади. Бутун миллат руҳи ўлдирилган, фикратсиз қолдирилган қуллар тўдасига эврилмиш, гўё! Аллоҳ ўз ҳикмати ва марҳамати ила бу диёрга Ислом неъматини қайтармаса, ҳуррият нафасини етказмаса, чиқиб бўлмас ботқоққа чўкдик. Шермуҳаммадбек бошини эгиб, чеҳраси тўла мунг, Иброҳим Ёрқинни тингларди. Шарқий Туркистон эса Хитой чангалида қолди, бейим, – деб давом этди Иброҳим. – Уйғур халқи -да, бошидан оёғига қадар кишанбанд этилмиш. Ўлик сингари ётган миллатни уйғотишдан ожиз бўлдик. Бир инсон йўқки, бу Дардни англаса, идрок этса! Йўқ, барча одамлар ўз жонлари қайғусидан бўйинларига бўйинтуруқ кийишга рози бўлган жониворларни эслатади. Баъзилар бурунларидан ҳалқа ўтказиб, душманга жиловларини тутқаздилар. Ер юзини титратган миллат бугун дарбадар бир оломон бўлди. Ўз оёғи остидан нарини кўрмайди. Душманлар эса оч шоқолдай бу муборак ўлкани тишлаб икки томонга тортиб, парчалаб ташладилар. Биз эса ҳамон ўзимиз билан хусуматлашамиз. Иброҳим гапираркан, кўзидан ёш чиқиб кетди. Эҳсон ҳаким, Шермуҳаммадбек ҳам сукут сақлар эдилар. Йўлда афғонистонлик ўзбекларни кўрдим, – Иброҳим йўлдаги ҳодисани эслади. – Улар саҳрода кофирларни талаб юришибди. Уларнинг айтишича, Афғонга ўрис қўшин киритиш арафасида экан. Афғон катта жанг майдони бўлади, юртни кофирга бермаймиз дейишди. ИншаАллоҳ, – дедилар икки мўйсафид бир вақтда. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling