ҲАЛҚА Қисса биринчи боб


Download 0.5 Mb.
bet35/35
Sana22.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1222559
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
(shayximiz kitoblari) Halqa Akrom Malik (1)

ҚИССА ТУГАДИ


МУАЛЛИФ ШУКРОНАСИ


Қаламга жамики бўладиган воқеаларни ёздирган Аллоҳга ҳамду саноларимиз чексиз ва ададсиздир.
Бизга ҳидоятни, ҳақиқатни етказган набийимиз, расули муҳтарам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга дурудларимиз, саловатларимиз бўлсин!
Аллоҳнинг марҳамати билан “Ҳалқа” қиссасига нуқта қўйдим.
Уни ёзишни насиб этган, илҳомлантирган, ўқувчилар ва тингловчиларга манзур айлаган Роббимнинг Ўзига яна мақтовлар йўллайман!
Шу ўринда, камина Акром Малик, мазкур қисса ҳақидаги баъзи саволларга ойдинлик киритиб ўтсам.

  1. Воқеалар бўлиб ўтганми? Ёки муаллифнинг хаёлот маҳсулими? Жавоб:

Бу бадиий асар бўлиб, тарихий воқеаларни бутунича ёритишни мақсад қилмайди. Мозийда яшаганларни, бизга замондош бўлганларни инсон ўлароқ кўриб, машаққатлари, бошдан кечирганларини уларнинг ҳиссиётлари, оғриқ ва изтироблари билан биргаликда ёритиш мақсад қилинган.

  1. Қиссада қайси давр воқеалари тасвирланган? Жавоб:

Қиссада инсониятнинг барча даврларига хос бўлган жиҳатларга диққат қаратилди. Шунинг учун уни ўқиган одам худди ўз замонасидаги ёхуд ўтмишдаги воқеаларни кўраётгандек бўлади. Воқеаларда замон ва маконлар алмашиб туради. Мақсад эътиборни макон ёки замонга қаратиш эмас, балки инсон муаммосига, инсон фожиасига диққатингизни жалб қилишдир.

  1. Бу қиссани ёзишдан мақсад нима эди? Жавоб:

Қиссани ёзишдан мақсад – ўқувчиларга замонамиз талотумларини англатиш ва Ҳақ йўлидан айро тушганимизни эслатмоқ, пировардида, Ҳақ йўлга чорламоқ эди, холос.

  1. Қисса нима учун бундай тугади? Воқеаларга ечим берилмади, қандайдир тўмтоқ ҳолда қолдиришдан мақсад нима?

Жавоб:
Қиссадан мурод ҳаётимизни, хаёлларимизни, эътиқодимизни акс эттириш, ҳаёт, умр эса давом этаётир. У тугамади. Шиддат билан кечмоқда. Ҳар ким ўз йўлида собит. Шунинг учун қаҳрамонларнинг ҳар бирига доир маълумотлар очилмади, қиссани эса ёзишдан тўхтадим. Балки келажакда, Аллоҳим насибага ёзган бўлса, асарнинг кейинги қисмларини ёзсам ҳам, не ажаб.
Ушбу асарни ёзишга даъват қилган, мухлисларга етиб боришида кўмаклашган, беғараз бир шаклда жон куйдирган ҳаммага, хусусан, Дилнора Тўлабойзодага самимий раҳматимни айтаман, Роббимдан яхшиликлар тилаб, ҳидоятда собитқадам этишини дуо қилиб сўрайман.
Қўлёзмани олиб, имло хатоларига кўзини юмиб, сабр ва таҳаммул билан тингловчиларга ўқиб етказган воиз, маҳоратли сухандон, кўнгилга яқин акам Абдул Карим Мирзаевга ташаккурларимни изҳор қилиш баробарида савобли ишларига барака, Аллоҳимдан хайру ажрлар сўраб дуо қиламан.
Шунингдек, қиссанинг боблари кечикса ҳам, тоқат қилиб ўқиган, садоқат сақлаган, самимий ҳурмат кўрсатган китобхонларга миннатдорлик билдирган ҳолда Роббимизга юзланиб, ҳеч биримизни ҳидоятдан айирмаслигини ўтинаман, фақат Унга сиғинаман.
Албатта, иш нуқсонсиз бўлмайди. Ёзиш жараёнида кўплаб камчиликларга йўл қўйдим. Исмларда, жойлар номларида, тасвирларда, сўз қўллашда саҳвлар содир бўлди. Буларнинг ҳаммаси каминанинг эпсизлиги, паришонхотирлиги ва заифлигидандир. Агар бу сўзлар Сизнинг қалбингизга манзур келган бўлса, фақат ва фақат Роббимнинг марҳаматидир.
Аллоҳим!
Гуноҳларимизни кечир! Нуқсонларимизни афв қил. Агар Сен бизни хайрга йўлламасанг, имконимиз йўқ. Бизни хайрга бошла, ғазабингдан, ўзинг рози бўлмаган ишлардан омон айла!
Аллоҳим!
Хатоларга тўла ушбу қиссани ўқиганлар қалбига марғуб қил! Ким мутолаа этса, қасддан нуқсон изламаса, ихлосига яраша уни манфаатлантир. Бу манфаатни динига, дунёсига, охиратга хос айла!
Аллоҳим!
Ўзинг барчамизга ёрдамчи бўл! Бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйма! Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ёзган ва айтган сўзларимиз учун бизни шарманда қилма, балки иззат, юксаклик ва қурбат мақомига кўтар!
Омин, ё Роббул аъламийн! Тошкент, 2020 йил.





Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling