ҲАЛҚА Қисса биринчи боб


Download 0.5 Mb.
bet31/35
Sana22.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1222559
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
(shayximiz kitoblari) Halqa Akrom Malik (1)

Ҳарж кўпаймагунича Қиёмат қойим бўлмайди.

  • Ё Расулуллоҳ. Ҳарж нима ўзи? деб сўрашди саҳобалар.

    • Қатл, қатл, – деб жавоб бердилар Набий алайҳиссалом”

    Бу имом Муслим ривояти. Кўзимга кўринган учинчи ҳадис эса Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган эди:
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қиёмат олдидан қоп-қоронғу тун бўлакларидек фитналар бўлади. Киши мўмин ҳолда тонг оттириб, кофир ҳолда кеч киргизади. Мўминлигида кеч киргизган киши кофир бўлиб тонг оттиради. Қавмлар ўз динларини дунёнинг бир арази ўткинчи нарсаси учун сотадилар”
    Термизийнинг китобида келган ривоят. Ҳасан ва саҳиҳ ҳадис, деб айтилган. Ҳумайро, мен жангдан қўрқмайман. Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш менинг орзуим. Шаҳид бўлиш яккаю ягона ниятим. Бироқ бу ҳолатда қўлимга қурол олсам, бирор мусулмон қонини тўкаман. Ҳолбуки, у ҳам, мен
    ҳам Исломни даъво қиламиз. Агар Ислом ҳимояси учун чиққан бирор жамоани кўрсам эди, иккиланмай шу жамоага кўшилган бўлардим. Мен таниган бирор жамоа ундай эмас. Бири ўзи амир бўлишини истайди, бири ўз нафси хоҳлаган ишга мойил, бири ҳокимият ишқидан маст бўлиб қолган. Олимларнинг кучи етмаяпти. Телевидениедан очиқдан-очиқ қон тўкишга чорламоқдалар. Мусулмонлар бир-бирини кофирга чиқармоқдалар. Ҳумайро! Менинг ақлли завжам! Фарзандларни оламиз, эртанги кунни ўтказиб, индин куни саҳарда фажрни адо этамиз ва ҳижратга чиқамиз. Юртдан ҳижрат қиламиз. Аллоҳ биз мусулмонларга бир йўлни кўрсатмагунча, биз заифмиз. Бошқаларга биз билан кет, дея олмаймиз. Бироқ биз кетамиз, Ҳумайро! Эртага ота-онанг қошига бор, улар билан хайрлаш, мен айтган гапларни етказ, кечроқ ўзим ҳам ҳузурларига хайрлашмоқ учун ўтаман, истасалар, улар ҳам тайёрлансинлар, бирга кетамиз. Биз боражак бирдан бир йўл – Туркия. Туркияга бора олсак, бас! Аллоҳим мусулмонларни ўз ҳолига ташлаб қўймагай, иншаАллоҳ!

    Ҳумайро эридан бу каби сўзларни илк бор эшитди. Эри жуда жиддий гапирди. Узоқ гапирди. Гап орасида тўхтади, бир нуқтага қараб қолди, унинг ташвиши жуда оғир эди, гўё.


    – Ҳумайро, – деди у. – Шуни билки, биз жон сақлаш учунгина қочмаяпмиз, биз Ислом ва иймонимизни сақлаш учун кетяпмиз. Жонимизни бериб, динимизни сақлаб қолсак, жонимиз фидо бўлсин, азизам! Бироқ бошимизга тушиши мумкин бўлган офатлар қаршисида динимиз гаровга олинмаса, деб қўрқаман. Ана шу қўрқув менга ҳижрат қарорини бердирди.
    Ҳумайро эрталаб отасининг уйига борди. Онаси жуда суюниб кетди.
    Отаси Ҳумайронинг ҳар бир гапини жим тинглади. Кейин деди:

    • Қизим, Муҳаммад Толҳа куёвимни жуда яхши тушундим. Мен уни ҳақ, деб умид қиламан. Аллоҳим унинг қалбига ҳижрат ниятини солибди, хайрли этсин! Сен эрингдан бир қадам жилма, итоатидан чиқма! Ибодат ва дуони унутма! Ҳар қандай ҳолда ҳам Аллоҳга боғлан. Мен эса кетмайман. Умрим бир жойга бориб қолди. Онанг ҳам шу фикрда. Агар акаларинг кетаман, деса, йўқ демайман. Лекин менинг кетиш ниятим йўқ...

    Ҳумайро йиғлади. Онасининг бағри эзилди. Бироқ у ота уйида узоқ қола олмасди. У сафар тадоригини кўриши керак эди. Ота-онасини бағрига қаттиқ босди. Яна йиғлади.
    Маядин кўчаси ҳар қачонгидан кўра нотинч. Одамлар ниманидир кутаётгандек, нимадир содир бўлиши керакдек. Юзига ниқоб тортган, қурол осган йигитларни ҳар қадамда учратиш мумкин. Осмонда ҳам дам учувчиси йўқ учоқлар, дам ҳарбий учоқлар ўтиб қолади. Ҳумайро кўрдики, кўчиш истаги фақат уларда эмас, бошқаларда ҳам сафар кайфияти сезилади. Дўконлардан одамлар юк аравачалари сотиб олиш учун навбатга турган эдилар. Қишлоқ дўконида бу матоҳ кам.
    Ҳеч ким ўз ишида эмасди. Мактабдан ўқувчилар эрта қайтмоқдалар.
    Ҳумайро кечгача сафархалта тайёрлади. Эри Муҳаммад Толҳа унга фақат энг керакли нарсаларни ол, деб тайинлади. Керакли нарсалар ҳам кўп экан...
    Ҳумайро юкли бўлганига уч ой тўлган. Иш муҳимлиги учун қийналаётганини унутди. Эри келганидагина чарчоқни ҳис қилди, ҳатто, билдики, ҳомиладорлиги ёдидан кўтарилибди.

    • Тезда ухла, азизам! – деди Муҳаммад Толҳа. – Эртага кўп юрамиз, иншаАллоҳ.

    Тун чўккан. Ой тўлган. Чигиртка чириллайди. Шабада Фрот нафасини олиб келади. Лекин Ҳумайронинг уйқуси келмайди. Муҳаммад Толҳа қўшни хонада намоз ўқияпти... Хира чироқ ёруғида унинг рукуъ, саждалари сояси кўзга ташланади. У саждада узоқ қолиб кетади...
    Ҳумайро истиғфор айтади. Лаблари зикр ила банд бўлгани сайин кўзи юмилиб, ухлаб қолди. Бу унинг ўз она қишлоғида сўнгги туни. У қайтиб Маядинга кела олмайди. Энди унинг кунлари таҳлика остида ўтади. Унинг қулоқлари ўқ овозларини, снаряд портлашларини, учоқларнинг гулдирашларини, бомбаларнинг гумбурлашларини эшитади, икки фарзанди қўлида, қорнида туғилмаган чақолоғини асраш қайғусида зир югуради...
    Бошларига тушажак синовлар шу қадар қуюқки, бир заифа ўлароқ гоҳо унинг тили калимага келмай қолади, гоҳо қўрқувга тушиб, болаларини қучоқлаб, Ерга ётиб олади. Она қадар қадрли бўлган Ватан уни куйдирадиган бир ўчоққа айланадики, куймаслик учун олисларга қадам босишга мажбур бўлади. Бу мажбурият эса уни тоблайди, уни Роббисига яқинлаштиради.
    Эрталаб Ҳумайрони одатдаги азон саси ва... шундоққина уйининг тепасидан учиб ўтиб, овози ерларни силкитган учоқ уйғотди.



    Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling