ҲАЛҚА Қисса биринчи боб


Download 0.5 Mb.
bet28/35
Sana22.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1222559
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35
Bog'liq
(shayximiz kitoblari) Halqa Akrom Malik (1)

ЙИГИРМА САККИЗИНЧИ БОБ


Урумчида ҳам қамоққа бориб тушишини тахмин қилган Абдуллоҳ янглишибди: уни қандайдир маъмурий бино ҳовлисида ўтуловнинг темир қутисидан туширишди.
Ҳовли тўрт бурчак – ўртада яшил чим, гуллар. Ерга мармар парчалари терилган. Кичиккина ҳовуз, ҳовузнинг ўртасида қизилга бўялган аждаҳонинг осмонга қараган очиқ оғзидан сув отиляпти.
Ҳарбий ва полициячилар. Бино – узун. Уч қаватли. Пештоқлари алвон. Деразали уйғур услубида. Девори кулранг. Учта алоҳида кириш эшиклари бор экан.
Ҳовлининг бир томони темир панжара. Учланган темирлар тепага қараган.
Ҳаво илиқ. Абдуллоҳ совуқ қотмади ҳам, терламади ҳам. Бироқ оёқлари, думғазаси уюшиб қолди. Йигирма тўрт соатдан ошиқ йўл ҳоритиши керак, аслида.
Инсон, одатда, кетма-кет муаммоларга дуч келаркан, унинг ички дунёсида курашувчанлик, енгилмаслик табиати тарбияланади, ҳатто, жисм ўзига келаётган ҳужумларга нисбатан онгдан ташқари ҳолда ҳимоя ўйлаб топади. Бу ҳимоя тизими ўчмайди. Бу ҳимоя хавфдан тўла сақлай олмаса ҳам, зарбаларга чап беради ёки уларнинг кучини кесади. Шунинг учун, кўпчилик хотиржамликка берилиши билан касал бўлиб қолади ёки ерга йиқилади.
Абдуллоҳнинг салкам олти йил давомида бошидан ўтиб келаётган синовлар уни чарчоқларни ҳис қилмайдиган ҳолга келтирди. У бирор қийинчиликни қийинчилик, деб қабул қилмайдиган нуқтага чиқди. Ўнқир- чўнқир йўлда юрган от аравадан қаттиқроқ силкиниб юрадиган ўт уловнинг темир қутиси ичида йигирма тўрт соат тўхтовсиз “йўл босганига” қарамай у тетик. Танаси ҳорғинликдан холи эди, гўё.
Абдуллоҳни бинонинг ўрта эшигидан ичкарига олиб киришди. Чапга эллик қадамча юргач, ювиниш хонасига рўпара қилишди.

    • Мана бу либосларингиз, – деди уйғурчалаб уни кузатиб келаётган зобит ўралган кийимни узатиш асносида. – Ичкарида ювиниб, ўзингизга қараб чиқинг.

Абдуллоҳ индамай кийимларни олди.
Ичкари – ювиниши хонаси экан. Катта ва узун оқ тос, бири оқ ва бири қизил рангдаги бурамалар, жўмраклар... Ойна. Совун. Соч-соқолни тартиблаш учун устара...
Абдуллоҳ секин қизил бурамани айлантирди. Жўмракдан аввал илиқ, кейин иссиқ сув тушди... Сувни маромига келтирди.
Вужуд илиқ сувни унутиб қўйган эди. Терилар, ички аъзолар юмшади. Илиқ сув жисмга шу қадар хуш ёқдики, Абдуллоҳ беихтиёр роҳатланди. Бу лаззат унинг танасини забт этса-да, миясига ғайритабиий бир оромни бахш
этса-да, унутилган ҳузурларни уйғотган эса-да, онг тагидаги безовталик кетмади. Ўша безовталик: “Роҳатланишга ҳақинг йўқ!” – дер эди.
Абдуллоҳ кўзгуга тикилди. Қаршисида бегона бир одамни кўрди. Беш йилки, ўзининг қиёфасини ҳам ёддан чиқарган эди. Ҳозир кўзгуга қараб, қаршисидан қандайдир ўта жиддий инсонга дуч келди. У шундай жиддий эдики, кўнгилхушликлар, ҳазил-ҳузуллар унга яқинлашишдан ҳам ҳайқиса, не ажаб.
Соч-соқолини жамлоқ зиндонида қириб ташлашган эди. Бироз қорайибди. Озгани учун бурни кўпроқ кўзга ташланади. Қовурғалари саналиб турибди. Қўл ва оёқ суяклари туртиб чиққан. Лекин кўзлар қўрқувдан йироқ. Бу кўзларга ҳаяжон ёки севинчни тўлдириш анча қийин...
Юзига ажин тушмабди. Қизиқ. Абдуллоҳнинг ўз қиёфаси туйқус ўзгармагандек, худди аввалгидек туюлиб кетди. Ювиниб бўлгач, артинди, янги кийимларга қаради.
Ўлчамини топишибди. Бироқ либослар ранги қора экан. Кийиниб, яна кўзгуга боқди: озғин баданига кўча кийимлари ярашибди. Энди у бошқа бир суратга кирди. Ўзининг кўзига яна нотанишдек кўринди. Бироқ янги кийим унинг кайфиятини сездирмай кўтарди.
“Аллоҳим, ҳуснимни чиройли қилганинг каби ахлоқимни гўзал қил! Бу либосларни фақат Сенинг ризолигинг йўлида кийиб, тугатай!” – деб дуо қилди пичирлаб.
Абдуллоҳнинг кейинги учрашуви янада хушмуомала ва хушхулқ одамлар ила кечди. Улар уч киши эдилар ва Абдуллоҳни афв этилгани билан табриклашди.
Абдуллоҳ у қадар шодланмади. У бу табассумлар ортида яшириниб турадиган заҳарни яхши танийди. Лаблардан учаётган гўзал сўзлар бир ондаёқ оғу сурилган найзага айланиши ҳеч гап эмас. Ўнг қўл силаб тургани билан чап қўл белнинг ортида ханжар тутиб туриши ҳам ўта табиий.
Абдуллоҳ шуларни хаёлдан ўтказди. Бир соат атрофида у билан хушчақчақ, “дўстона” суҳбат бўлди. Маҳбусликни тугатаётган бу инсон гапларга қисқа-қисқа жавоб бериш билан чекланиб ўтираверди. Ниҳоят, у билан тушлик қилиш учун Туркиядан меҳмон келгани айтилди. Бу хабар Абдуллоҳнинг кўзларини чақнатди. Туркия сўзи унинг ухлаб ётган ҳиссиётларини қўзғаб юборди. Шу онда у озодликка чиқаркан, эркинлик ҳаёти қандай кечишини мутлақо хаёлига келтирмаганини идрок этди. Ота- онаси, оиласи, фарзандлари ҳақида, Истанбулдаги ҳовлиси, яқин дўстлари, биродарлари – буларнинг барчаси у учун ўтмишдаги рўёга айланган эди, ҳозир эса ана шу рўёнинг ичига кириб бориши аниқлигини туйқус ҳис этди. Йўқ, рўё эмас, улар ҳақиқат-ку! Ҳаётидаги энг қийматли неъматлар-ку! Ҳа, ота-онани, оилани, эркни, умуман, яшашни биз неъмат, деб танишга ўргандик. Аллоҳ берган беқиёс ризқдир улар. Бироқ бу ризққа, бу неъматларга муҳаббат қўйиш жоиз эмас экан. Уларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг қўлида. Аллоҳ бергани каби қайратиб олиши ҳам осон. Дунё ҳаётида
топилган ҳамма нарса дунёнинг зийнати, дунёнинг чиройи. Бу зийнатга эргашиб, шу чиройга эга бўламан, деган инсон Аллоҳни унутиши мумкин. Қолбуки, қўлимиз ушлаб, кўзимиз кўриб турган ҳамма нарсанинг йўқ бўлиб кетиши ақлимизга ҳам, қалбимизга аён-ку!
Абдуллоҳ Ернинг остида яшади. Ер остида яшаётган тирик одамларни кўрди. Улар Ер устидагиларни маст қилган неъматлардан бебаҳра эканликларини кўрди. Бироқ бу бебаҳралик уларни бахтсиз этмабди. Улар бу неъматларсиз ҳам Аллоҳга холис қул ўлароқ нафас олмоқдалар.
Одамзод ер юзида ўзига жаннат қураман, деб ўйлайди. Охират жаннатини бой беради. Абдуллоҳ учун охират ва ундаги жаннату дўзах шу қадар яқин кўриниб қолган эдики, у ота-онаси, оиласи ҳақида, қадрдон ҳовлиси, жаннатмонанд Истанбул ёки денгизнинг саррин ҳаволарини ўткинчи, деб ич-ичидан инониб, шу инонч билан яшаётган эди. Бироқ улар билан қайта кўришмоқ, ота-она, оилани бағирга босмоқ, жонажон Юртнинг соф ҳавосидан ўпкани тўлдириб нафас олиш, сокин ва улуғвор денгизга термилиб, унинг тўлқинларини томоша қилиб, тафаккурга чўмиш мумкинлиги унинг қамоқда йиғиб-терган, мустаҳкам барпо бўлган хулосаларини бир чайқатди. Бу неъматлардан баҳра олиб, олий ва улуғ бўлган Аллоҳга ҳамд айтиш ҳам ибодат эканлигини англамсиз равишда онгидан ўтказди.
Туркиядан келган меҳмоннинг исми Маҳмуд Четинтоғ экан. Ёши улуғ, олтмишга боргандир. Соқоли бор. Пешонаси кенг. Юзи очиқ. Бақувватлиги билинади. У Абдуллоҳни маҳкам қучоқлаб олди. Бир муддат бағридан қўйиб юбормади. Маҳмудбейнинг икки ёрдамчиси, ёшроқ йигитлар экан, қўл қовуштириб жим туришарди.

    • Абдуллоҳбей! – деди кўзида ёш билан Маҳмуд Четинтоғ. – Аллоҳга ҳамд бўлсин! Буюк Роббимга ҳамдлар бўлсин! Сизни кўриш насиб этди! Отангиз Иброҳим Ёрқин сиз қамалиб қолгач, жуда қаттиқ ҳаракат қилди. У Туркия раҳбариятига мурожаат билан чиқди. Оврупо, Амирқо ҳуқуқчиларини оёққа тургазди. Мен катта ҳуқуқшуносман. Эҳсон афанди муршидимизнинг мухлис шогирдларидан бўлган менинг отам ҳам. Иброҳим Ёрқин афандимиз билан дўстликлари бор экан. Биз мусулмонлар бир- биримизга ёрдам бермасак, эртага Аллоҳимнинг қошида нима деган одам бўламиз? Бир мўмин қон ютиб ётсаю, биз ўйин-кулги ичида яшасак, бизнинг Исломга, Иймонга қилган даъвойимиз қаерда қолади? Олти йил биз ухламадик. Оёқда бўлдик, Абдуллоҳбей. Юринг, энди кетамиз. Бугун шомдан кейин Истанбулга учамиз. Ҳаммаси битди, иншаАллоҳ. Сизга ҳаммасини айтиб бераман. Ҳозир эса тушлик қилайлик.

Ҳар хил расмиятчиликлар тугади. Кўчага чиқдилар. Абдуллоҳнинг наздида, ҳаммаси тушдек эди. Бир тубсизликка оёқ қўяётгандек қадам босарди у.
Одамларнинг кийинишлари ҳам унинг учун ғайритабиий туюлди. Ҳамма тор кийиниб олгандек. Сал кенгроқ кийинса, бўлмайдими? Аёллар... Аёллар
бутун борлиқлари ила эркакларни шаҳвоний ишларга чорлаяптими? Бу қадар очиқ ва яланғоч кийиниб юрган аёллар билан аралашиб хотиржам юриш мумкинми?!
Абдуллоҳни ғалати ҳайиқиш қамраб олди. У ўзини оламга буткул бегона эканини идрок этди.
“Ё Аллоҳим! Одамлар нима учун хотиржам? Йўқ, улар хотиржам эмас, шекилли... Улар шошяптилар... Улар ниманинг истагида бу қадар шошиб юрибдилар? Нима учун дунё ишига чўкиб кетишган?! Ахир, шошаётган, талпинаётган нарсалари, аслида, йўқ нарса-ку! Ўзларини кўз-кўз қилганлари билан нимага эришяптилар? Бошқаларни ҳайратлантиришнинг нимаси қизиқ?! Ахир, эртага ўлим келгач, бу нарсалар қолиб кетади-ку! Рост бўлган, ҳақиқат бўлган, адолат билан тўлган оламга кетамиз-ку! У ерда бу дунёда қилган ишларимиз учун жавоб берамиз-ку! Роббимизга ибодат ва итоат қилганимиз ҳақида сўраламиз-ку!.. Ахир, бу қадар ғафлатда яшаш фожиа! Инсоният улкан жарликка қараб кетмоқда! Йиқилишига жуда оз қолибди...”
Абдуллоҳ ўзини шундай фикрлашдан тўхтата олмасди. У кўраётганларидан изтиробга тушди. Беихтиёр Ҳақназарбекнинг олдига – ўша Ернинг остига, уч киши бўлиб беш йил яшашган жойи – зиндонга кетгиси келди. У ерда гуноҳлардан тўсилган эди. Шаҳватдан тўсилган эди. Ҳирсдан тўсилган эди. Ҳавасдан ҳимояланган эди...
Озодликка чиққан чекиладиган изтироб, елкага тушадиган юк қамоққа кирганда учрайдиганинг зарбалардан, хатарлардан, қўрқувлардан кўра улканроқдир. Ернинг остида кўриб чиққанинг ҳақиқатлар сени кўз юмишга қўймайди. Қон томчилаб турган ярадек қийнайди.
Абдуллоҳни бир уйғур ошхонасига олиб киришди. У ерда ўрта бўйли, тўладан келган, ихчам мўйлаби ярашимли, юзи думалоқ, бошига қалампирнусха дўппи, эгина беқасам тўн кийган бир одам алоҳида мулозамат билан кутиб олди.

    • Абдуллоҳбей! – деди у ҳам шодликдан терисига сиғмай. – Юсуф алайҳиссаломнинг мадрасасидан чиқиб келдингиз! Аллоҳим бу таҳсилингизни муборак этсин! Ўзингиз учун, миллат учун, уммат учун, дин, дунё ва охират учун хайрли этсин!

    • Амийн! Амийн! – деди Абдуллоҳ қўлини кўксига қўйиб.

    • Менинг исмим Абдураҳим Ҳайит. Ҳофиз Абдураҳим! – ўзини танитди янги биродар.

Абдуллоҳ ўзини қуршаган инсонларнинг қалбидан тошиб турган ҳуррият ва дард алангасини бутун борлиғи билан ҳис этди. Тушлик баҳона эди, холос. Сўз фақат миллат эрки, қирилган уйғурлар, хорланган миллат, қулликка маҳкум этилган халқ ҳақида борди.

    • Бизнинг минглаб ўғлонларимиз душман қўлида шаҳид кетди, – деди ёниб Абдураҳим Ҳайит. – Йигирма тўрт ёшида ҳибсхонада Лутфулло Муталлибни ўлдирдилар. Турфонда босқчинчига исёнлар қилдик. Ул исёнда шаҳид бўлган Абдулхолиқ Уйғурларимиз бор эди. Тангрим менинг қалбимга

миллат ҳуррияти учун бир Олов солди. Нетай, шундай туғилдим. Шундай яшамоқдаман! Бирор жойда ноҳақлик кўрсам, жим кета олмадим. Абдуллоҳбей, мени Овруполарга чорладилар, лекин мен қон қусаётган халқимни қандай қилиб ташлаб кетай! Сиз эшитинг! Мен айтай!
Шундай деб Абдураҳим ҳофиз сокин овозда айта бошлади:



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling